Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
103 ҳукумати бўлмаса, бу далаларда деҳқончилик қилиш қаёқда эди? О-о-о, Шўро ҳукумати бўлмаса, бу далаларда деҳқон қаёқда эди? — Ҳа! — дея яна кесак олиб берди Идеология. — Совет Иттифоқида социализмнинг ғалаба қилиши натижасида эксплуататор синфлар тугатилди ва кишининг киши томонидан эксплуатация қилинишига барҳам берилди, ишсизлик ва қашшоқлик йўқ қилинди, меҳнаткашларнинг моддий ва маданий фаровонлиги йил сайин ўсиб борди, миллий зулмни келтириб чиқарган ва халқлар орасида бир-бирига ишонмасликни кучайтириб келган эксплуататор синфларнинг тугатилиши, Совет ҳокимияти томонидан СССРдаги барча халқлар ўртасида ҳақиқий тенгликни юзага чиқаришга қаратилган ленинча миллий сиёсатнинг амалга оширилаётганлиги, айрим миллатларнинг хўжалик, сиёсий ва маданий жиҳатдан ўтмишдан мерос бўлиб қолган қолоқлигини йўқ қилишда рус халқининг системали суратда ёрдам бериб келаётганлиги натижасида совет қишлоғи ҳаётида жуда катта ўзгаришлар юз берди, социалистик қишлоқ хўжалигининг экономикасини мустаҳкамлаш негизида колхозчи деҳқонларнинг моддий фаровонлиги ошди, қишлоқ ҳаёти шаҳар ҳаёти билан тенглашди, шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги тафовут йўқолди... — Мана бу ёнимда ўтирган зот барча даврлар ва барча халқлар адибидир, — деди косағул шоир. — «Самарқанд осмонида юлдузлар» романи муаллифи бўлади. — «Самарқанд осмонида юлдузлар»... Буюк адиб гапимни илиб олди. — «Самарқанд осмонида юлдузлар» романида ҳам йиртқич қашқирлар ҳаёти қаламга олинади, — деди. — Фақат унда қадим-қадимги қашқирлар тасвирланади. Фарқимиз — у киши нуқул тарихий қашқирлар... нуқул тарихий қашқирлар ҳаётига мурожаат қилади, холос... Шоирлар жўна-жўна бўлди. — Сиз идорагача юринг, иш бор, — деди раисимиз. Шоирлар машина кет ўриндиғида жойлашди. Мен раисимиз имоси билан ҳайдовчи қабатидан жой олдим. Машина Сайрак қишлоғи ёналаб юрди-юрди — Ақраб шаҳид қоралаб келди. Ҳайдовчи машинани оҳисталатди. Чап қўлида машина бошқарди. Ўнг қўлини юзлари аро кўтарди. Ақраб шаҳидга қараб пичир-пичир фотиҳа ўқиди. Ўнг кафтини юзларига суртди. Мен ҳайдовчига қўшилиб фотиҳа ўқидим. — Танҳо мозорда ётган зот ким бўлди? — деди буюк адиб. Мен: отамиз, дейиш учун оғиз жуфтлаб эдим — раисимиз оғзимдан гапимни илиб олди. — У зот уруш қаҳрамони! — деди раисимиз. — Уруш қаҳрамони? Қанақа уруш? — деди барча халқлар адиби. — Улуғ Ватан уруши қаҳрамони! — деди раисимиз. — О-о-о, Улуғ Ватан уруши қаҳрамони! — дея хитобланди буюк адиб. — Очерк ёзиб, номини абадийлаштириш керак эди! — Ҳали ҳам кеч эмас, — деди барча халқлар адиби. — Адҳам Раҳматга айтамиз, келиб ёзиб кетади. — Адҳам Раҳмат бўлиши шарт эмас, — деди раисимиз. — Тошканда қаҳрамонни ёзувчи жияни бор. Шу жияни ёзса-да бўлади. — Ёзувчи? Ким дейди? — деди косагул шоир. — Тоғай Мурод, дейди. — Тоғай Мурод? Тоғай Муродни биламиз! — деди косагул шоир. — О-о, Тоғай Мурод худони балоси у, худогинани балоси у! — Жиян тоғага тортади-да! — деди раисимиз. Идеология керма қош бўлди. Идеология лаб бурди. — Улуғ Ватан уруши қаҳрамони... Улуғ Ватан уруши қаҳрамони... — дея ўйланди Идеология. — Шундай одам вафот этади, нега мен билмайман, ўртоқ раис? Бу воқеа қачон Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 104 бўлиб ўтди? — Ўтган беш йилликларда бўлиб ўтиб кетди, — деди раисимиз. — А-а, вот как! — деди Идеология. — Мен унда Москвада ўқишда эдим! Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling