Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
11 Умрда шундай кун бўлади: одам бирдан айниб қолади! Кўнгилга қил сиғмайди. Кўнгил бир хижил бўлади, бир ланж бўлади. Кўнгилни нимадир бир нима бармоқ ботириб-бармоқ ботириб тирнайди. Кўнгилни бир ҳадик босиб келади. Кўнгил туб-туби нимадир бир нима бўлади, дейди. Ҳадик юзларга ўтади. Ҳадик қобоқларга ўтади. Чап қобоқ пир-пир учади. Кафт чап қобоқ силаб-сийпайди. Лаблар қобоқ силамиш кафтни чўлп-чўлп ўпади. — Кет, бор, кет!.. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 106 Одам ўзича ана шундай ҳадик қувмиш бўлади. 12 Кўзимга дала-да кўринмади. Кўзимга пахта-да кўринмади. Мотоциклим билан қишлоқ учдим. Дарвозамиздан елиб ичкариладим. Шунда, димоғимга қўланса бир ис келди. Ҳовли юзида сатиллар думалаб ётди. Бидонлар юмалаб ётди. Майда-майда кўлмак сувлар йилт-йилт этди. Қоп-қора куялар сочила-сочила ўйнади. Қўланса ис ҳаминқадар анқиди. Бир ерда латта куяяпти, дея ўйладим. — Ай!.. — дедим. Ичкаридан Ойсулув қизимиз чиқиб келди. — Сен эмас, энанг қани? — дедим. Қизимиз ҳўнгиллаб йиғлади. Юмалаб ётмиш бидон ўтириб йиғлади. Юзларини кафтлари билан яшириб йиғлади.. Ҳадаҳалаб қизимиз олдига бордим. Юзини ўзимга қаратдим. — Нима қилди, айт? — дедим. — Энанг қани? Қизимиз гапирмади, қўли билан туман тарафни кўрсатди. Аччиқ билан қизимизни елкаларидан даст кўтариб олдим. — Сенга айтаяпман, тилинг борми?! Энанг қани деяпман?! Қизимиз ўпкасини босолмайин айтди: — Энам ўзига ўт қўйиб юборди. — Нима-нима?! Қаерда-қаерда?! — Туман олиб кетди. — Момонг қани?! — Момом энам билан кетди. 13 Мен мотоциклимни йўл-йўлакай ўт олдириб учдим. Тезликни охиригача босдим. Мен қандай етиб келдим — худо билмаса, мен билмадим. Мотоциклимни касалхона дарвозаси олдида қолдирдим. Ичкарилаб чопдим. Қабулхонада одам мўл бўлди. Биров касалхона кийимида бўлди. Биров кўча-кўй кийимида бўлди. Мен дардимни туйнукдан айтдим. Оқ халатли йигит бош ирғади. — Биламан, олиб келди, биламан, — деди. — Ичкари кираман, — дедим. — Йўқ, мумкин эмас. — Мен... мен хўжайини бўламан. — Қатъий назар, беморга ҳозир тез ёрдам кўрсатилмоқда. У дедим, бўлмади, бу дедим, бўлмади. — Бўлмаса, момони чақириб беринг? — дедим. — У ким? — Бизни энамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling