Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
107 — Ҳа-ҳа, ёнида бир кампир бор эди, ўша-да? Бу мумкин! Қабулхонада бари-бари менга қаради. Биров ачиниб қаради. Биров қайғуриб қаради. Биров бош чайқади. Биров бош ирғади. Қабулхонада пичир-пичир бошланди. — Эркаги экан, шўрпешонани эркаги экан. — Ҳай, бечора-е, бечора. — Э, тавба-е, туманда бир ойда тўртта шундай кўргилик бўлди-а? — Тўртов бўлдими-а? — Эса-чи. Жобида биров, Мўминқулда биров, Сайракда биров, буниси билан тўртов. — Қандай замон бўлди-а? — Олдинлариям кўп бўлиб эди, билдиришмади. Энди билдиришаяпти. — Кўрасиз, ҳали шуниям босди-босди этадилар. — У-ку, чин. Олдинги тўрттасиниям босди-босди этдилар. — Ойдай-кундай кўриниб турган куйикни қайтиб босди-босди этадилар? — Эб-е, жўқчи деса, жўқчи дегуликсан-да, эб-е. Катталарни олдида оқни қора дейиш нима деган гап... Оқ халатли йигит телефонда биров билан гапиришди. — Бир четга? Бўпти, бир четга, бўпти, — деди. Йигит билагимдан ушлаб ҳовли етаклади. Қўли билан бир четни — қуюқ дарахтлар остини кўрсатди. — Ана ўша ўтирғичга бориб ўтириб туринг, кампирни ҳозир юбораман, — деди. — Шовқин-сурон қилмай, тинчгана ўтиринглар. — Ким шовқин қилаяпти? — Сиз эмас, кампир шундай экан. Кампир келганда шундай бақириб-чақирди, шундай шовқин-сурон қилди, касалхонани бошига кўтарди! Шунга, бош врачимиз шовқин қилмасин, четроқда гаплашсин, деяпти. Энди сиз эркак одамсиз, кампирга айтиб қўясиз-да. Мен йигит айтмиш хилват бориб ўтирдим. Оёқ узатиб ўтирдим. 14 Сағал ўтди — онамиз пайпанглай-пайпанглай келди. Онамиз рангида ранг бўлмади. Онамиз кўзлари шиш-шиш бўлди. Онамиз бурунлари оқиб- оқиб ётди. Онамиз қабатимдан жой олди. Дока рўмоли билан оғзини ушлаб... сел-себор йиғлади. — Кўргилигинг кўп бўлсин, сендайчикин эркакни! — деди. — Эб-е, мен сизга нима қилдим? — Қичқирганимдан чопа келсанг, ўлармидинг! — Қачон? Эшитганим йўқ, худо урсин агар, эшитганим йўқ! — Қанча қичқирдим, том-тошни бошимга кўтардим, ҳовлини бошимга кўтардим. Деҳқонқул-а, кела бер-чи кела бер, деб қичқирдим. — Эшитганим йўқ, ит бўлайин агар, эшитганим йўқ! — Эл-халқим, кела бер-чи кела бер, деб бақирдим. Қани, бировгина жонзот овоз берса, отинг нима деса! — Бари менга ўхшаб далада юрган-да? — Ҳа, даланг билан қўшилиб чалпак бўлгин, чалпаккина бўлгин! Ҳа, даланг билан қўшилиб қўшмозор бўлгин, қўшмозоргина бўлгин! Шу аёлга бир нима бўлсин қани, мен сени нима қиламан экан! — Ўзи, нима бўлди, айтинг қаникайин? — Очиқ мозор бўлди, очиқ лаҳад бўлди! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling