Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


  Бир ҳафтадан кейин супрадай бир рўзномада мана бундай мақола ўқидим:  ЁЗУВЧИЛАР ПАХТА ДАЛАЛАРИДА


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

10 
Бир ҳафтадан кейин супрадай бир рўзномада мана бундай мақола ўқидим: 
ЁЗУВЧИЛАР ПАХТА ДАЛАЛАРИДА 
ОППОҚ ТОНГ ЮЛДУЗЛАРИ 
 
Тонг киприк қоқмоқда. Боботоғ чўққиларида осмон оқариб кўринмоқда. Она қуёш дастлаб 
қалдирғоч қанотига ўхшаб кўринади-да, зум ўтмай тоғнинг ясси чўққисида қип-қизил мис 
товоқдай товланиб, воҳага ажиб бир зар тўкади. Ҳур, бахтиёр кун бошланади. 
Шу лаҳзада Хурсандой билан Норгулой сўқмоқ ёқалаб боришмоқда. Улар бугун Жарариқ 
анҳор бўйида «оқ олтин» теришади. Сўлим, сулув Жарариқ анҳори! Анҳор бўйида «оқ олтин» 
териш нақадар гаштли! Яна-тағин ўн кунликнинг охири. Бир юз қирқ уч килограммдан пахта 
теришса, жами беш тоннага етади. Дугоналар кеча оқшом маслаҳатлашиб олишган. 
Хурсандой биринчи эгатга тушади. Норгулой уни ёнлаб тушади. 
Пахта юзини шудринг босган, қўл тегса, ёмғир ёққандай дув этиб тўкилади, қўл жиққа ҳўл 
бўлади. 
— Хурсандой, шудрингнинг ялтирашини қара, худди ёмғир ёққандай-а, — деди Норгулой. 
— Баҳор, мисоли сўлим баҳор! 
Хурсандой шундай деб, Норгулойга бир нима узатди. 
— Дугонажон, манави атирдан сепиб олинг, чивин чақмайди. 
— Вой, бу нима? 
— Француз атири. 
— Раҳмат, дугонажон, раҳмат, далага француз атириям бўлаверади. 
Бригадир Деҳқонқул ака бизнинг илтимосимизга биноан иккита дала юлдузини, иккита тонг 
юлдузини бир-икки дақиқага олиб қолди. Биз дала юлдузлари билан суҳбатда бўлдик. 
— Ҳорманг энди, она қизларим! 
— Саломат бўлинг, — жавоб берди дала юлдузлари лабларида табассум ўйнаб. 
— О, яхши, яхши! Турмуш шароитларингиз қалай, қийналмаяпсизларми ўзи? 
— Қийналиш қаёқда, ҳамма нарса етарли. Уйларимизда газ, радио, телевизор бор. Ҳар куни 
кечқурун колхоз клубида кино кўриб турамиз. Биз пахтакорлар учун ҳамма нарса муҳайё! —
деди қизлар бахтиёрларча. 
— Пахта териш қийин эмасми? 
Қизлар юзларида бахт ва шодлик ўйнаб, ўзларининг дил сўзларини изҳор этди: 
— Пахта теришнинг нимаси қийин? Пахта териш гул теришдай гап! «Оқ олтин»лар лўппи-
лўппи бўлиб, бизга табассум билан термулиб туради. Биз авайлабгина олиб, этагимизга 
соламиз! 
— О, поэзия, поэзия! 
— Пахта териш гул теришдан осон! Гулнинг тикани бор, авайламаса бўлмайди. Пахтанинг 
эса тикани йўқ, шундайгина кафтимизга олиб, этакка соламиз-қўямиз, вассалом. Қайтанга 
кафтимизга момиққина тегиб, жонимизга ҳузур бағишлайди, роҳат бағишлайди. 
— Кафтимизга момиққина тегиб... Ана ўхшатиш! Шоир бўлиб кетинг-е! 
— Биз пахтани яйраб, ҳавас билан, завқ-шавқ билан терамиз! Чунки пахта ифтихоримиз! 
— Офарин, қизим, офарин! Ана фалсафа-ю, мана фалсафа! Биз фалсафани сиз қўли гул дала 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling