Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
112
— Хуллас, Деҳқонқулова... манавиндай!
Идеология аёл одам. Эркак бўлса — ўзим билар эдим! 
Шундай бўлса-да — айтгичимни айтдим. 
— Катта, — дедим. — Эш борми-йўқми, ишқилиб, кўз очиб дунё кўргандан буён далада 
ҳалол меҳнат қилди. Этак-этак фарзанд кўрди. Эси бордир-да. 
Идеология гапимни корламади. 
— Эси бўлса... ўзига ўзи ўт қўядими? — деди. — Шундай бахт-саодатли замонда-я? 
— Катта... 
— Шундай ҳур замонда-я? Тўқликка шўхлик бу! 
— Катта... 
— Тўқликка шўхлик бу! Хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлса! Эркаклар билан 
тенгма-тенг меҳнат қилса! Билмайман, хотин-қизларга нима етишмаяпти! 
— Катта... 
— Капиталистик жамиятдагина одамлар ўз жонига ўзи қасд қилади! Бу бизнинг жамиятимиз 
учун иллат! Мафкурамиз учун ёт! 
— Катта, у бечора ажал билан олишиб ётибди. Ҳали, одам бўладими-йўқми, билмайман. 
Шундай экан, нима қиласиз, бир бечорани ёмон отлиқ қилиб... Идеология гапимни корламади. 
— Эси бўлса... ўзига ўзи ўт қўядими? — дея тўти бўлди. 
— Эси бордирки, ўзига ўзи ўт қўйибди! Эси йўқ одам ўз жонига ўзи қасд қиладими? 
Қилмайди, катта, қилмайди! Боиси— шунга ақли етмайди! 
— Ия, ўртоқ Мелиев, бу қандай фалсафа бўлди?: 
— Гапни у жигитдан сўраманг, мендан сўранг, катта! Гапни мен гапирдим! Мен фалсафа 
айтмадим. Мен жигити гап айтдим, жигити! Чин-да, эси кам одамни дунё билан нима иши бор? 
Эси кам одамни ўз жони билан ўзини нима иши бор? Эси кам одам оғзини очиб юра беради-да, 
дунё ўзи шундай бўлар экан, деб! 
— Хуллас, Деҳқонқулова... шизофреничка! Гап тамом! 
— Ким-ким? — дедим. 
— Шизофреничка! Ўртоқ Мелиев, шизофреничка деҳқончасига қандай бўлади? 
— Псих! 
— Йўқ, далачаси-далачаси? 
— Телба!.. 
Тан-жоним қизиди. Қўлларим қалт-қалт этди. Лабларим пир-пир учди. 
Жоним ҳалқумимга келди! 
Бисотимда бор ёмон сўзларим билан катталарни тутиб сўкайин, дедим. 
— Кет, баринг кет! — дея бақирдим. 
Катталар қотиб қолди. Катталар бир-бирига қаради. 
— Ия! — деди Идеология. — Эрида ҳам борми дейман, ўртоқ Мелиев? 
— Ҳа, менда-да бор! Аёлимиз билан лойимиз бир ердан олинган! Бўлдими? Кўнглинг 
жойига тушдими? Энди, кет! 
— Мени сенсираманг, ўртоқ бригадир, мени сенсираманг! 
— Кетмайсанми, кетмайсанми? 
Теварагим алангладим — бирон нима изладим. Қўлимга маккажўхори пояси илашди. 
Катталар жойидан туриб кетди. Раисимиз қўлимдаги маккапояга ёпишди.
 Деҳқонқул ака, ай, Деҳқонқул ака! — деди. — Тентак бўлманг! 
— Шулардай катта бўлгандан кўра, тентак бўлганим яхши! 
— Деҳқонқул ака, эсингизни йиғинг! 
— Ушламанг қўлимни, ушламанг дейман!..
Раисимиз қўлларимни кетимга қайирди. Мени ўтиргичга босиб турди. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
113
Катталар кетига қарай-қарай ичкари кириб кетди. 
Раисимиз шундан кейингина мени қўйберди. Қўлимдан маккапояни тортиб олди. Холисга 
отиб юборди. 
Раисимиз-да катталар кетидан ичкарилади. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling