Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
111 — Буржуа мафкурачиси эмас, — деди Мелиев. — Буржуа мафкурачиси бўлмаса, тирноқ орасидан кир излайдими? Шеър ёзаман деса, ана, қанчадан-қанча активистка хотин-қизларимиз бор! Хотин-қизларимиз орасидан иккита космонавт етишиб чиқди. Даже, АҚШда ҳам иккита космонавт хотин-қиз йўқ! — Йўқ, Дудин ленннградлик шоир, — деди Мелиев. — Ленинградлик шоир? Ленинградлик шоир Ўзбекистонда хотин-қизлар ёнаётгани билан нима иши бор? Биламиз, совет адабиётида ҳали ҳам ана шундай диссидентлар учраб туради! Диссидент Солженицин каби бадарға этсак, биларди!.. — Дудин катта шоир, Клара Ходжаевна, — деди Мелиев. — Социалистик Меҳнат Қаҳрамони... — Социалистик Меҳнат Қаҳрамони? Нима деб ёзибди? Эсингизда борми? Мелиев ён чўнтагидан бир даста рўзнома олди. Бир супрадай-супрадайини ёйиб ўқиди: Аёллар ёнмоқда Ўзбекистонда Бу ҳақда ёзилмас бизлар томонда, У қандай оғриқдир, шўрлик гулларни Оловга йўллаган, ёққан гулханни? Уларга аёндир мен билмаган сир: Не сабаб оловга бўлдилар асир? Бу ҳақда ёзилмас, айтилмас сўзлар Кул устида қанот қоқмас қақнуслар Тутун-ла қовушиб ўрлайди ҳарён Мангуга тарк этар танадаги жон Исёндир бу, сохта ҳаёт қаърида Чимилдиқ кўрмаган келин бағрида Оналар ёшидан чақнаган ўтдир ...Дунё-чи, бепарво кўз юмиб ўтди... Оламни босмоқда шомнинг шарпаси Қолмади жаҳонда шодлик нафаси Дам сайин туғилар менда ҳам шуки Бу ёруғ оловда покланиш эрки Бу ҳақда ёзилмас бизлар томонда Аёллар ёнмоқда Ўзбекистонда! Бор дунё соқовдир, сўз демас худо Инсон келажаги ёнар даҳр аро! — Иносказательства! — деди Идеология. — Бу иносказательства! Социалистик реализм методига ёт асар! Социалистик маданиятни барпо этиш ва меҳнаткашларни коммунистик руҳда тарбиялаш — реакцион буржуа идеологиясига, шунингдек, ўнг ва сўл оппортунизм идеолопиясига қарши, буржуазиянинг реакцион маданияти ва капиталистик турмуш тарзи олдида тиз чўкаб сажда қилувчиларга қарши, совет идеологиясига душман бўлган миллатчилик ва космополитлик руҳидаги бузғунчиликларга қарши адабиётда, санъатда ва илм-фанда сиёсатдан қочиш ва ғоясизликка қарши ҳужум қилиш, демакдир! — Ким билади, Клара Ходжаевна, — дея минғиллади Мелиев. — Бу асар районимиз хотин-қизларига тегишли эмас! — деди Идеология. — Районимиз хотин-қизлари морально-устойчивая! — Районимизда... — Район номидан гапирманг, ўртоқ раис! Сиз бор-йўғи раиссиз, ўзинпизни билинг! Район номидан биз раҳбарлар гапирамиз! — Ўзбекистон бўйича етти юз эллик уч хотин-қиз, район бўйича .. — Яна район, яна район! Районимиз хотин-қизлари морально-устойчивая! Идеология шаҳодат бармоқни пешонаси нуқиди. Идеология сўзни қалин-қалин айтди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling