Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Куйди-куйди — аёлимни тани куйди. Куйди-куйди — мени бағрим куйди. Куйди-куйди — болаларимни шўри куйди
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
17
Куйди-куйди — аёлимни тани куйди. Куйди-куйди — мени бағрим куйди. Куйди-куйди — болаларимни шўри куйди. 18 Куйди-куйди — катталарни нимаси куйди? Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 110 Катталарни... оёғи куйди! Катталар питирлаб қолди. Катталар зириллаб қолди. Қатталар вос-вос бўп қолди! Катталарга бир бўлак кун туғди. Катталар тўда-тўда бўлиб гапиришди. Катталар қўлларини бигиз этиб гапиришди. Катталар қўлларини шоп этиб гапиришди. Катталар қўлларини мушт этиб гапиришди: Катталар ер тупуриб-ер тупуриб гапиришди. Катталар қатор бўлишиб келди. Мен жойимдан қўзғолдим. Идеология қайғудошлик ҳам меҳрибонлик билан елкамга қўлини қўйди. — Ўтиринг, қимирламанг, ўтиринг, — деди. Мен тағин жойимга чўкдим. Иккита катта ўнгим ўтирди. Иккита катта чапим ўтирди. Тағин икиита катта пешонамда тик турди. Идеология қўл қовуштирди. Идеология бош ирғади. Идеологая хўрсинди. — Фалокат, фалокат, — деди. — Ўртоқ бригадир, Деҳқонқулова... касал эдими? — Йўқ, соғлом эди, — дедим. — Аёлимиз умри меҳнат билан ўтди. — Балки... ёшлигида касал-пасал бўлгандир? — Аёлини ёшлигини бу қаердан билади, — деди бир катта. — Нимага билмайман, йиламан. Холамизни қизини билмайманми, биламан. — Деҳқонқулова уйида қаттиқ йиқилган жойи бор эдими? — деди Идеология. — Йўқ? — Мабодо... бошини тасодифан девор-певорга уриб олиб эдими? — Йўқ? — Балки далада пахта ичида ухлаб қолгандир? Яхшилаб эсланг? — Йўқ, ундай бўлган йўқ. — Ёнғоқни остида ҳам ухлар эдими? — Йўқ, уйимизда ёнғоқ йўқ. — Гапирганда, гап-сўзларидан адашар эдими? — Йўқ, гаплари туппа-тузук эди. — Авлодида эси... эси эмас, нима десак экан... авлодида эси бундайроқлари бор эдими? — Йўқ, аёлимиз етти пуштигачайин палаги тоза аёл! Идеология теварак-бош қараб-қараб олди. Идеология овозини бир парда кўтарди. — Унда... нимага ўзига ўзи ўт қўяди? — деди. Мен бармоқларимга йиғлаб-йиғлаб қўя бердим. — Энди... кўргилик-да, катта, кўргилик! — дедим. Бармоқларим орасидан дардларим дув- дув тўкилди. Раисимиз дув-дув дардларимни илиб-илиб олди: — Деҳқонқул ака чин айтади, Клара Ходжаевна, — деди. — Бу кўпга келган кўргилик. Ўзбекистон республикамиз бўйича шу охирги икки йилда етти юз эллик уч хотин-қиз ўзига ўзи ўт қўйибди! — Бу абсурд! — Етти юз эллик уч хотин-қиз ўзини ўзи ёқибди-я! — Абсурд, абсурд! — Худо урсин агар, Клара Ходжаевна, худо урсин агар! Бу ҳақда матбуотда неча марталаб айтди. Қайси бир шоир ғазал ҳам битди. Идеология пешонамда тик турмиш йигитдан сўради: — Ким экан у шоир, ўртоқ Мелиев? — Михаил Дудин, — деди Мелиев. — Дудин? Оти айтиб турибди — буржуа мафкурачиси! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling