Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
109
— Ай, дала-дала демай; мен ўлайин-а, ай, эркак бўлмай мен ўлайин-а!.. 
— Бебоққина келиним-а!.. 
— Ай, пешонам қурсин-а, дунёга келмай мен ўлайин-а!.. 
— Қўли косов, сочи супурги келиним-а!.. 
— Дарров кийимларини ечиб олмабсизлар-да, эна!.. 
— Кийим кимни эсига кепти, дейсан... 
— Дарров кийимларини ечиб олса бўлди эди, одам ёнмас эди! 
— Одам ёнмас эди? Эб-е, одам ёнмаганини кўрибсан! Одам ёнсин-да! Одам гуриллаб-
гуриллаб ёнди! Ҳамсоя-қўллар кийимларини юлиб олди. Барибир одам ёнди! Одам танаси ёнди! 
Одам гур-гур ёнди! 
— Қўйинг-е, эна, одам ҳам ёнадими! Ўзларинг бўш-баёв бўлиб ўчиролмагансизлар! 
— Эб-е, эб-е, одам ёнсин экан-да! Одам ёнар экан-да! Ҳўл кундани ёнганини кўриб 
эдингми? Одам ана шу кундадай ёнар экан! Одам баданлари пиш-пиш этиб ёнар экан! Одам 
баданларидан сув чиқиб-сув чиқиб ёнар экан! Одам баданларидан сув оқиб-сув оқиб ёнар экан! 
Одам бадбўйдан-бадбўй ҳид чиқариб-ҳид чиқариб ёнар экан!.. 
15 
Касалхона дарвозасидан учта машина кириб келди. 
Машина йўлак четида оёқ илди. 
Машиналардан катталар тушди. 
Катталар машиналари олдида гапириб-гапиришиб турди. 
Раисимиз биз тарафлади. 
Раисимиз бизни қошимизда бош эгиб турди. Бош чайқаб турди. 
— Ҳай-ҳай, фалокат-да, —деди. —Фалокат. Қалай ўзи, тилга келдими? 
— Гўрда тилга келадими! — деди онамиз. — Кўзини очолмайди, гўрда тилга келадими! 
— Фалокат оёқ остида дегани шу-да. Сиз энди, момо, олдига боринг-да, кўз-қулоқ бўлиб 
туринг, боринг. 
Онамиз ичкарилаб жўнади. 
Раисимиз менга қаради. Зим-зимдан қаради. Бир нима дейиш учун оғиз жуфтлади. Тағин, 
индамади. 
Раисимиз ер сингалаб-ер сингалаб катталар тараф кетди. 
 
16 
Каллам... каллам елкамдан босиб-босиб келди. Каллам катталик қилди. Каллам оғирлик 
қилди. 
Ўтирғич қиррасига тирсакладим. Калламга қўлимни тирадим. Калламни кафтимга олдим. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling