Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
105
юлдузларидан ўрганишимиз керак! Хўп, она қизларим, ишларингизга муваффақиятлар 
тилаймиз! Вақтларингизни олганимиз учун кечирим сўраймиз! 
Дала юлдузлари дала сари елиб кетди. Ҳа, юлдузлар шошилмоқда, ҳа, оппоқ далага 
талпинмоқда. 
Дала юлдузлари тушгача юз килодан ошириб «оқ олтин» териб хирмонга тўкиб, толзор 
оғушидаги дала шийпонига келди. Юлдузлар тушлик қилиб, маданий ҳордиқ чиқарди. 
— Далада юрганлар тушлик қилмайдими? — сўрадик биз бригадирдан. 
— Улар мана бу маданий ҳордиқ чиқараётган илғорлар билан социалистик мусобақа 
ўйнаган, — деди бригадир ғурур билан. — Илғорларга етиб олайлик деб, туш вақтидаям пахта 
теради, илғорларнинг дам олиб ўтирганидан фойдаланади. Тадбиркор, серғурур қизлар-да! 
Рўмолларининг учида нони бор, шуни йўл-йўлакай тишлаб еб, пахта тераверади. 
— О, ана буни чинакам меҳнатсеварлик деса бўлади! 
— Дала меҳри! 
— Пахта ишқи! 
— Ватанга фидокорлик! 
Шу пайт колхоз агитмашинаси шийпон олдига келиб тўхтади. Радиокарнайдан колхоз 
агитатори Жавлонбой аканинг жарангдор овози янгради: 
— Терим илғорларига шон-шарафлар! Азиз теримчилар, ярим кунда юз килограммдан «оқ 
олтин» териб, эл хирмонига тўккан Хурсандой билан Норгулойга тенглашингиз! Ҳозир 
эшиттириладиган «Бахт ялласи» ана шу икки илғор дугонанинг бугунги ютуғига бизнинг 
олқишимиз бўлади! Диққат, «Бахт ялласи»! 
 
Бахтиёрлар ўлкаси бу — яйрашинг, ўйнанг, кулинг,
Булбулигўё бўлиб, хўп сайрашинг, қувнанг, кулинг,
Тер тўкиб сизлар шу юртда бунданам бахтли бўлинг...
 
Бахт ялласидан ҳорғин кўзлар тиниқлашди, белларга, қўлларга қувват кирди, оёқларга 
дармон кирди. 
Дала юлдузлари бахт ялласи қанотида яна далалар сари елиб кетди. 
Биз улкан тўйхонани эслатувчи пахтазор қўйнидан олам-олам завқ ила, қувонч ила қайтар 
эканмиз, қулоқларимиз остида ҳамон «Бахт ялласи» жаранглаб турди: 
Бахтиёрлар ўлкаси бу... 
Уфқда порлоқ келажакдан дарак бериб, қуёш қизариб ботмоқда... 
 
Сергей БОРОДИН, 
Михаил ШЕВЕРДИН, 
Комил ЯШИН. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling