Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
101
Мелиса ё, олачипор бетимни кўриб раҳми келди, ё, шу кўрсавод билан айтишиб 
ўтираманми, деди. 
— Э, боринг-е! — дея жеркиб ташлади. — Қаттан келган бўлсайиз, ўшатга гумдон бўлинг-е! 
— Гумдон бўламиз! — дея кўкрак кўтардим. — Биз шаҳрингизга мусофирмиз! Гумдон бўл, 
десангиз — бўла берамиз! 
Малласоч аёл сувдан қуруқ чиқишимни билиб қолди. Тағин халтачаси билан уриб қолди. 
Мен лик этиб мелисани кетига ўтиб олдим. Мелисани елкаси оша қарадим. 
— Ў-ў, маржа! — дедим. — Советни бадрабхонасини кўп қизғана берма! Советни 
бадрабхонаси сенга-да етади, менга-да етади! 
Аёллар олдида мен ҳақ-мен ҳақ, мақомда қадамладим. Зафарона-зафарона қадамладим. 
Аёллардан пана бўлишим билан юлдуз учмишдай-юлдуз учмишдай чопиб-чопиб қўя 
бердим! 

— Отингни сот, молингни сот, машъал бўл-да! — деди раисимиз. 
— Ўйнаб қўяй, ўйнаб қўяй! — дедим мен. — Тағин ким келаяпти? 
Раисимиз шаҳодат бармоғини юксак кўтарди. 
— Шоирлар! — дея хитобланди. — Ана энди репортаж бўласиз, очерк бўласиз! 
— Ўйнаб қўяй, меҳмондан, ўйнаб қўяй! 
— Кассирдан пул олиб бозорланг. Бир қўй, уч-тўртта ароқ... 
Шоирлар чошгоҳда келди. 
Шоирлар ўқариқ ёқалаб оҳиста-оҳиста одимлади. Шоирлар далалар узра назар ташлаб-назар 
ташлаб одимлади. Шоирлар далалар узра қўл шоп қилиб-қўл шоп қилиб одимлади. 
— Пахтазор — чаққон қўлларга интизор! — дея хитоблниб одимлади. 
— Пахтазор — пахта фронтининг механизациялашган қўшинларига интизор! — дея 
хитобланиб одимлади. 
Идеология билан раисимиз шоирлар кетидан эргашиб юрди. Шоирлар ўқариқ адоғида оёқ 
илди. Шоирлар оёқлибос қоқди. Шоирлар чолвор қоқди. Шоирлар кўйлак пуфлади. Шоирлар 
бизникига йўл олди. Каиф-сафо авж олди. Шоирлар ўзларини ўзлари мақтаб ичди. Шоирлар 
ўзларини ўзлари улуғлаб ичди. 
Косагул шоир пиёла тўла ароқни бир кўтаришда ютди. Газагига ана шу пиёлани чертиб-
чертиб хиргойи этди: 
Юртим шундай бир диёрки
Нурхонаю — нурхона
Дурхонаю — дурхона
Гулхонаю — гулхона... 
— Ўртоқ Деҳқоний! — деб қолди бир маҳал. Мен сергак бўлдим. Мен аланг-жаланг 
бўлдим. 
Мен ўз-ўзимдан уялдим. 
— Ундай деманг-е, домла, ундай деманг-е, — дедим. 
— Ия, нега демайман? Деҳқонни Деҳқоний дейди-да! 
— Мен шоир бўлсам экан — шундайчикин десангиз. Мен бир деҳқон одам бўлсам. Шундай 
экан, Деҳқонқул дея беринг. 
— Қул? Шўро замонида қул йўқ! Бўлиши ҳам мумкин эмас! Улуғ Октябрь социалистик 
революцияси барча қулликларга барҳам берган! 
— Ҳа! — дея кесак олиб берди Идеология. — Улуғ Октябрь соцналистик революцияси 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling