Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
4 
Мен Тошкентда ўтоға билан ўртоқ Ленин ҳайкали пойига гулчамбар қўйдим. 
Кўрик бўлгич идора бордим. 
Келим-кетим мўл бўлди, ўтинг-ўтинг ундан-да мўл бўлди. 
Мен бир бурчакни олиб ўтирдим. Қўл қовуштириб ўтирдим. Тўрга қараб ўтирдим. 
Тўрдагилар чапак чалса, мен-да чалдим. Тўрдагилар оёққа турса, мен-да турдим. 
Мен тўрдан кўз узмай ўтирдим. 
Шунда, тўримда ўтирмиш бир катта кўзларини бет-бошим лўқ этди. 
Мен юзларимни девор буриб ўтирдим. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
98
Сағалдан сўғин кўз қиримда қарадим. 
Катта ҳамон бетимдан кўз олмади. 
Мен ёмон ҳолда қолдим. Бошимни тиззам эгдим. Оёқларим учига боқдим. 
Мен шу кўйи тағин оҳиста кўз остимлаб-кўз остимлаб қарадим. 
Катта, кўзи ўлган қўйни кўзидай-ўлган қўйни кўзидай боқди. 
Мен, жойимдан туриб кетайин, дедим. Тағин, қўй, дедим. Катталар олдида қоқилиб кетиб 
шарманда бўлма, дедим. 
Катталар бири қўйиб, бири сўзлади. 
Бир катта бир нима ўқиб-ўқиб берди. 
Бир катта қўл пешлаб-қўл пешлаб эътироз билдирди. 
Бир катта ёмон бўлиб қолди — кўксини чангаллаб-чангаллаб ташқарилади. 
Бир катта араз уриб-араз уриб жўнаб қолди. 
Ўликкўз катта ҳамон бет-бошимдан кўз айирмади. 
Ўйнаб қўяй, кўзларингдан ўйнаб қўяй, мен Сурхондай олисдан келдим, қўй, пича одамдай 
ўтирайин, дедим. 
Қани эди, катта лўқ кўзларини бет-бошимдан олса, қани эди! 
Мен музтар бўлиб-музтар бўлиб анжуман қаритдим. 
5 
Жойнишинда: 
— Нималар бўлаяпти-а, катта? — дедим. Ўтоғамиз қўл силтади. 
— Бари Даққиюнусдан қолган гаплар, — деди. — Мен ҳам бор, шу гаплар ҳам бор. Булар 
ўзи беш-олти гуруҳ. Беш-олтовиям олғир гуруҳ. Бир-бирини ейман дейди. Аслида, биринчи 
сўзлаганларни гапи жуфт гап. Ўшаларни машинасини далага чиқарса бўлади. Аммо иккинчи 
гуруҳ йўл бермайди. Чунки иккинчи гуруҳни илмий раҳбари мартабаси баланд одам, ўзим 
бўлсам дейди. Бошқаларни бўлишини хоҳламайди. Нимаики янгилик бор, кашфиёт бор — 
шунға шерик бўлгиси келади. Аслида, қўлини совуқ сувгаям урмайди. Аммо ҳамма ишда, 
ҳамма рўйхатда номим бўлса, дейди. Тайёр ошга эгалик қилгиси келади. Шу сабаб, тиш-
тирноғи билан қаршилик қилади. Илмда нима кўп — камчилик кўп, бўлмаса—топади! Кейин, 
гапида туриб олади. Бирида илм зўр, бирида мартаба зўр, бирида орқа зўр. Булар дунёдан ана 
шундай бир-бирини еб ўтиб кетади. Ўртада ўлган-ўлган — деҳқон ўлган! 
6 
Эрталаб меҳмонхона олдида узун бир автобус бел бўлди. 
Автобус бизни шаҳардан олис тажриба даласи олиб борди. 
Анжуманда сўзламиш катталар-да келди. 
Мен ўликкўз катта назари тушмасин дея, ўзимни чет-чет олдим. 
Бир катта дала бошида турмиш пахта териш машинаси олдида гап очди. 
— Кўрикдан мақсад, — деди катта, — келажаги бор машиналарни аниқлаш, сўнгра уларни 
оммавий ишлаб чиқаришга тавсия этишдир. Бу жуда мураккаб масала, етти ўлчаб бир кесадиган 
масаладир. Бунда асосан қуйидаги уч нарсага эътибор берилади. Биринчи — толани чаноқда 
қолдирмай териш, иккинчи — кўрак фоизи, учинчи—толани мосламалар орқали пахтаидишга 
бориб тушишидир. Фақат мана шу талабларга жавоб бера олган техникагина агротехника 
талабларига биноан оммавий равишда ишлаб чиқарилади. Аввало тарихдан бир саҳифа. 
Маълумки, биринчи пахта териш машинаси 1947 йилда яратилган. Шундан буён тўқсондан зиёд 
пахта териш машинаси яратилиб, синаб кўрилди. Аммо биронтасиям ҳамон талабга жавоб 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling