Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
94 39 Кўсакларим бўзболадай-бўзболадай тўлиша берди. Мен бот-бот сув қўя бердим. Сув канда бўлса — кўсак ўз кунидан олдин очилади. Сув ариса — ҳосил тош беғоз бўлади. Ҳосил бефазилат бўлади. Чала бино бўлмиш чақалоқ қандай бўлади? Кўсак-да шундай-да! 40 Ғўзаларимга кўсакқурт тушди. Кўсакқурт содда-муғамбир бўлади! Кўсакқурт кундуз кун нам тупроқ орасини макон этади. Ғўзатана остини макон этади. Шонабарг орасини макон этади. Кўсакқурт кушандаси чумчуқ бўлади! Чумчуқ тунда учмайди. Чумчуқ тунда толшохда ухлайди. Чумчуқ кундузда учади. Чумчуқ кундузда кўсак-қурт териб ейди. Кўсакқурт ана шуни билади! Шу боис, кўсакқурт маконидан тунда ташқарилайди. Кўсакқурт болдан-бол таом бўлса-да, қайрилиб боқмайди. Фақат кўсак излаб ўрмалайди. Фақат кўсак топиб ўрмалайди. Кўсакқурт кўсак тешади. Кўсакқурт кўсак ғовак этади. Кўсакқурт ана шу ғовакдан ичкари кириб олади. Ичкарида сув-сув чигит кемиради. Ичкарида мулойим-мулойим чигит кемиради. Бир кўсакқурт йигирмата кўсак нобудлайди. Йигирмата кўсак ўн икки-ўн беш фоиз ҳосил, демакдир. Муғамбирдан-муғамбир кўсакқурт ундай-бундай доридан ўлмайди. Шу боис, далаларимга метилмеркаптофос дори бердим. Мен билгич дорилар орасида сассиқдан-сассиғи ана шу метилмеркаптофос бўлди! Далаларимни қўланса-қўланса ис олди. Мен икки кун туз тотайин дедим — тотолмадим. Томоғимдан туз тугул, сув ўтмади. Қайтанга — ичимда бори-да томоғимга қайтиб-қайтиб кела берди. 41 Чилла куйди! Олам тандир тафт-тандир тафт бўлди. Сонсиз ажинларим-да дош беролмади. Саратон телпагим-да дош беролмади. Мен лабларим ёрилиб-лабларим ёрилиб далаладим. Мен бурним қонаб-бурним қонаб далаладим. Мен каллам қайнаб-каллам қайнаб далаладим. 42 Ғўзаларим бўй-бўй ўсди. Ғўза бўйлаб ўсса ғўза бўлмайди — дароз-дароз бўлиб қолади. Ғовлаб-ғовлаб қолади. Ғўза ёнлаб-ёнлаб ўсса ғўза бўлади. Ғўза энлаб-энлаб ўсса ғўза бўлади. Шу боис, ғўзаларимни чилпир бўлдим. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 95 Бўйнимга этак осиб олдим. Дала бошидан ораладим. Дароз-дароз ғўзаларим учини бармоқларим билан чирт-чирт чимдиб олдим. Пешма-пеш этак солдим. Рисолада ўсмиш ғўзаларим учини чилпимадим. Инсоф билан ўсмиш ғўзаларим учини-да чимдимадим. Майли, униб-ўссин, дедим. Энлаб-энлаб ўсмиш ғўзаларимни билакларим билан қўзғаб-қўзғаб қўйдим. Кафтларим билан силаб-силаб қўйдим. Этагим ғўзауч билан тўлди. Ғўзаучлар бодроқ-бодроқ бўлди. Ғўзаучлар таом кўкат-таом кўкатдай бўлди. Ғўзаучлар аззанча бодроқ бўлсин — ғўзаучларни эгатга ташлаб бўлмайди. Ҳашаротлар ана шу ғўзаучларда болалайди! Масалан, кўсакқурт ана шу ғўзаучларда мояк қўяди. Мояк ғўзаучда бола очади. Қурт бўлиб ўрмалайди. Ғўзаучлар мулойим бўлади-да, ғўзаучлар офтобиёр бўлади-да! Ғўзаучлар аззанча кўкатсимон бўлсин — ғўзаучларни мол-ҳолга-да бериб бўлмайди. Ғўзаучлар дорихалта бўлади! Ғўзага сепилмиш жами дори ана шу ғўзаучларда жамланмиш бўлади! Мен бари ғўзаучларни Жарариққа олиб бориб кўмдим. Тепкилаб-тепкилаб кўмдим. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling