Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
34 Мен бир гектар ғўзамни ўн беш кило калций арсенат билан чангладим. Беш кундан кейин эфирсулфонатли хлорофос билан пуркадим. Ғўзаларим сариқ-сариқ гуллади. Гулён баргларда мояксимон-мояксимон ўргимчаккана инлади. Гулён баргларда бўғиноёқ- бўғиноёқ ўргимчаккана маконлади. Ўргимчаккана барглар кетини ингичка-ингичка ўргимчакип билан ўраб-ўраб олди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 93 Ўргимчаккана барглар кетини кулранг-кулранг ўргимчакип билан қоплаб-қоплаб олди. Ўргимчаккана гулён барг ялади! Барг ялаб-барг ялаб кета берди! Оқибат—барглар илма-тешик бўлди. Барглар усти хол-хол қизил бўлди. Бора-бора қора- қора тус олди. Охири қовжираб-қовжираб тўкилди. Мен барини кўриб-билиб турдим. Аммо не иложим бўлди? Ўргимчаккана бино бўлгуничайин дала дорилаб бўлмайди. Ўргимчаккана бино бўлгач-да дала дорилаб бўлмайди. Ўргимчаккана жами барг беш фоизини еганидан кейин дала дориланади. Ана шунда дори самарали бўлади. Ўргимчаккана билан бир вақтда... қандала бино бўлди. Қўнғиз бино бўлди. Олтинкўз бино бўлди. Қандала... ўргимчаккана териб еди. Қўнғиз... ўргимчаккана босиб еди. Олтинкўз... ўргимчаккана билан тирикчилик этди. Мен ўргимчаккана қачон беш фоиз барг еб бўлади, дея куним ўтди — қандала билан олтинкўз ўргимчаккана териб еб куни ўтди. Бу дунё тескари дунё, демишлари чин бўлди. 36 Ниҳоят — далаларимга эфирсулфонатли хлорофос сепдим. 37 Ғўзаларим оқ-оқ гуллади. Оқ гул ёмон, оқ гул ёмон! Танасида сув камчил ғўза оқ гуллайди. Тагида ўғит тахчил ғўза оқ гуллайди. Дардчил-дардчил ғўза оқ гуллайди. Оқ гул кўсак тугмайди. Тугса-да — майда-майда кўсак тугади. 38 Бечиринди гўнг—бесамар гўнг. Бечиринди гўнг — беоқибат гўнг. Бечиринди гўнг бегона ўт уйи бўлади. Бечиринди гўнг турли-туман дард ини бўлади. Мен фермадан бермиш бечиринди гўнгни олмадим. Кўча-кўйдан бўлса-да, чиринди гўнг топиб келдим. Пилла қўювчилар уйидан ипакғумбак олиб келдим. Товуқ фермадан паррандатезак олиб келдим. Барини ўқариқ боши ҳовуз солдим. Устидан сув тўлдирдим. Ҳовузни кураклаб-кураклаб ковладим. Азонда бир ковладим. Тушда бир ковладим. Шомда бир ковладим. Икки кун ана шундай ҳовуз ковладим. Учинчи кун ҳовуз бошидан бир ариқ олдим, ҳовуз адоғидан бир ариқ олдим. Ҳовузбоши ариқдан сув ҳайдаб келдим. Ҳовуз сув билан лаболаб-лаболаб тўлди. Сув ҳовузда шарбат бўлиб адоқ ариқлади. Сув ариқда шарбат бўлиб ўқариқлади. Сув ўқариқда шарбат бўлиб далалади. Далаларимда шира-шарбат сув оқди. Шира-шарбат сув ғўзаларимни гул ташлашдан омон-омонлади. Шарбат сув — шакар сув бўлди! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling