Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
119
қуёшлаб кўтаради.
Оқибат — ғўза ост-ост шохлари озиқсиз қолади. Ғўза ост-ост шохлари қувватсиз қолади.
Охир-оқибат — ғўза айнан ана шу ост-ост шохидан очилади. Майда-майда очилади. Ғозсиз-
ғозсиз очилади.
2
Ғўзаларим уч-учларидан очилди.
Ғўзауч пахталар-да остшох пахталардай бебарокат-бебарокат лахта бўлади.
Ғўзауч пахталар-да остшох пахталардай бебарор-бебарор пахта бўлади.
Боиси — қоқбел кўсаклар уч-уч кўсакларга оз-оз ер озиқ қияди. Қоқбел кўсаклар уч-уч
кўсакларга кам-кам ер қувват қияди.
3
Ғўзаларим қоқ белидан-қоқ белидан очилди.
Қоқбел кўсак ерда бор озиқ-қувватни тортиб олади. Қоқбел кўсак ерда бор куч-қурбни ўзида
олиб қолади.
Шу боисдан қоқбел кўсак пахтамисан-пахта бўлади!
Қоқбел кўсак барорли-барорли пахта бўлади. Қоқбел кўсак
тарози босажак-тарози пахта
бўлади.
Деҳқон кунига-да ана шу қоқбел кўсак ярайди! Шу боисдан-да, қоқбел кўсакни деҳқонкўсак,
дейдилар!
4
Ғўзабарг сариқ-сариқ бўлса, дори рисоладагидай барг тўкмайди.
Ғўзабарг қуруқ-қуруқ бўлса, дори бинойидай барг тўкмайди.
Шу боис, миробдан сув сўрадим.
— Оқар сув тамом бўлди, — деди мироб. — Энди, сув омбордан сув бераман-да.
Сув омборда сув йиллаб кўллаб-кўллаб ётади. Йил мобайнида лойқа сув остилаб чўкиб-
чўкиб қолади.
Сувни сув этгич ана шу лойқа бўлади.
Ана шу лойқасиз сув билан суғорилгич ғўза йигирма кун ҳаяллайди.
Ана шу лойқасиз сув билан суғорилгич ҳосил ўттиз-қирқ фоиз камаяди.
Ғўзаларим у даврдан ўтди — ғўзаларимга энди оти сув бўлса бўлди.
Мен далаларимни омборсув билан оқар-оқмас сувлаб олдим.
Do'stlaringiz bilan baham: