Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
122 Дунёда кўп-кўп эмиш-эмиш эшитдим. Аммо ер заҳарлаб жавобгар бўлибди, дегич эмиш эшитмадим. Ер қариди. Ер пушти куйиб заҳар-заққум бўлди. Ер кўкси куйиб кул бўлди —ер тақдир пешонасидан кўриб ёта берди. Ер ўз дардини айтайин деди — ерда тил бўлмади. 15 Бозорни яхши кўраман! Ноз-неъматлар товлана-товлана туради. Ширин-шакарлар боллана-боллана туради. Аччиқ- чучуклар бўйлана-бўйлана туради. Ноз-неъматлардан кўзим тўяди. Ширин-шакарлардан кўнглим тўяди. Бозорда еганим олдимда бўлади, емаганим кетимда бўлади! Мен бозорда беҳиштда юрмишдай-беҳиштда юрмишдай бўламан. Мен олмасам-да — нарх-навони сўраб-суриштираман. Мен емасам-да— қирмизи олмани кафтимда салмоқлаб-салмоқлаб кўраман. Искаб-искаб кўраман. Қирмизи олмадан кафтларим роҳатланади. Қирмизи олмадан димоғларим ҳузурланади. Мен дунёда борлигимдан шукурланаман! 16 Аммо... бозорда бир айб бўлди. Бозор айби... нарх-навоси ёмон бўлди! Ў-ў-ў, ёмон-ёмон бўлди! Боботоғ пистаси ўн беш сўм бўлди. Вахшивор ёнғоғи тўққиз сўм бўлди. Дашнобод анори беш сўм бўлди. Тошдан қиммат-тошдан қиммат нарх-наво бўлди! Нима бўлса бўлди — баридан бир килодан олдим. Икки дона анор бир кило келди. Мен анор салмоқлаб-анор салмоқлаб ўйладим: дастурхонга иккитагина анор қўйса бўлмайди. Катта меҳмонлар нозиктаъб бўлади. Ўл-е, бор-йўғи иккита анор қўйибди-е, дейди. Шу боис, тағин бир кило анор олдим. Жами тўртта катта-катта анор бўлди. Дастурхонда тўрт бурч бўлади. Ана шу тўрт бурчига биттадан тўртта анор қўяман. Дастурхоним бинойидай-бинойидай дастурхон бўлади! Мен анор пулини санадим. Ич-ичимдан қиринди ўтди. Бармоқларим қалт-қалт этди. Бир пул қарадим, бир анор қарадим — тўртовгина анор учун ўн сўм тўлагим келмади. Қўлларим қалт-қалтини билинтирмайин дея, анор пулини қўшқўллаб ушладим. Анорчига қўшқўллаб узатдим. Аммо анорчи билди — мийиғида кулди. — Дашнободи анор, пулингиз ўзингиз билан кетади, — деди. — Яхши анорликка яхши анор... Мен бир анор бир меҳнат кунига тушаяпти-да, дегим келди — деёлмадим. Анорчини олдида паст кетгим келмади. — Дашнободи анорлиги учун олдим-да, — дедим. Анорчи қўлини кўкси қўйди. — Қуллуқ, ош бўлсин! — деди. Анорга мени оғзим тегармиди? Теккан билан анор ош бўлармиди?.. Шунда, қишлоқдошимиз Қаюм қоровул келиб қолди. — Қани, Деҳқонқул, бозорлабсан-да? — деди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling