Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
130 — Мардонавор! — Ҳали-ҳамон кўзга ташланиб турадиган камчиликларни қандай бартараф этмоқдасиз? — Аёвсиз! — Бу йилги режаларингиз қандай? — Юксак! — Доно партиямиз белгилаб берган йўл-йўриқларга қандай амал қилмоқдасиз? — Оғишмай! Режиссёр чапак чалиб юборди. — Браво, браво! — деди. — Вот, советский деҳқон! 25 Осмонда паға-паға оқ булут сузди. Кун булут ортида қолди. Далалар хира тортди. Киночилар кун ангниди. Жингаласоч Хурсандой билан Норгулойга «Пахта ишқи» дегич қўшиқ машқ эттирди. Кун булутлар ортидан чиқиб келди. Далалар кундай ёруғ бўлди. Ўқариқ бўйида аёл-қизлар сафланди. Этак бойлаб терим шайланди. Идеология аёл-қизларни бир-бир кўздан кечирди. Маъқул, дея бош ирғади. Режиссёр беш-олти одим берида турди. Оёқ керди. Қўлларини бел тиради. Режиссёр тишлари орасидан чирт-чирт тупурди. Тупуги ўзи билан теримчилар ўртаси бориб тушди. Режиссёр бир ёнидан папирос олди, бир ёнидан гугурт олди. Теримчилардан кўз узмай папирос эзғилади. Чирсиллатиб гугурт чиқди. Бўйин қийшайтириб папирос тутатди. Гугуртчўпни елкаси оша отди. Юрагим шувв этди. Гугуртчўп тушмиш ер ҳадаҳалаб бордим. Гугурт-чўпни босиб-босиб ташладим. «Катта, далада папирос чекмайди — пахта ўт олиб кетади», дейин-дейин дедим. Бир Идеология қарадим, бир раисимиз қарадим. Раис билан Идеология билиб-билмасликка олди. Режиссёр бурқситиб-бурқситиб папирос тутатди. Режиссёр тутунлар орасидан аёл-қизлар қаради. Папиросини лаби у бурчидан-бу бурчи суриб қаради. Лабларини дўрдайтириб-дўрдайтириб қаради. Режиссёр мисоли кучук имламишдай — шаҳодат бармоғини ликиллата Жингаласоч чақирди. Жингаласоч лик-лик эта келди. Режиссёр гирдида елпатак-елпатак бўлди. Режиссёр кафтини коса этиб-этиб гапирди. Қўлини бигиз этиб-этиб гапирди, бармоғини пешонаси нуқиб-нуқиб гапирди. Жингаласоч бош ирғаб-бош ирғаб эшитди. Бош ирғай-ирғай теримчилар олдилаб келди. Хурсандой билан Норгулойга бошдан-оёқ разм солди. Теримчилар ийманиб ер қаради. Рўмоли учини қайирди. Рўмолини пешоналари сурди. Тер ялтирамиш бўйинлари билан ёриқ-ёриқ лабларини яширди. Теримчилар кўйлак этакларини тортиб-тортиб қўйди. — Бўлмайди! — деди Жингаласоч. — Бу атлас бўлмайди! — Яхши атлас-ку, —деди Идеология. — Яхши, ёмон эмас, яхши! Аммо бу сариқ атлас-да. Сариқ атлас экранда сап-сариқ читга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling