Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
126 — Бола бола-да, кўнгли кетади... — Катта меҳмонлар инсофли бўлади, эна. Назари тўқ одамлар бўлади. Барини еб қўймайди! Дастурхонда қолдиради! Меҳмонлардан қолса — болалар ейди-да! Гапим маъқул бўлди шекилли — онамиз ўғлимизни ичкари етаклаб кетди. Мен хурмоларни енгим билан артиб-артиб олдим. Жойига олиб бориб қўйдим. Жовуз доналарига қараб ўтириб-ўтириб... оғзимни суви қочди! Беихтиёр қўл узатдим. Узумдан беш-олти дона олсам — узумбош лош-лош бўлиб қолади. Узумбош чумчуқ чўқилаб ташламишдай-чумчуқ чўқилаб ташламишдай бўлиб қолади. Оқибат — меҳмонлар олдига қўяр ҳоли қолмайди. Мен узумдан қўл тортдим. Ошхонани ташқаридан қулфладим. Очиқ деразадан ичкари мўраладим. Ўғлимиз уйқуда бўлди. Бурунлари тиқиғлиқ оппоқ дока қип-қизил бўлди. Ўғлимиз оғзини каппа-каппа очиб энтикди. Бир чапи ўнгарилди, бир ўнги ўнгарилди. Кўрпасини тепкилаб-тепкилаб туширди. — Хурмо, ота, хурмо!.. — дея уйқусиради. 19 — Шу... меҳмонлар неча киши ўзи, раис бова? — дедим. — Ҳозир санаймиз-да. Битта режиссёр, иккита оператор, битта комментатор. Жами бир машина. Аммо одатимизни биласиз: юқоридан бир машина катта келса, пастдан икки машина катта ҳамроҳ бўлиб келади. — Ўйнаб қўяй, меҳмондан, ўйнаб қўяй. Масаласи осон экан. Шу... бозордан қўй гўшт олсам бўлмайдими, раис бова? — Ажаб одамсиз-да, Деҳқонқул ака. Киночилар бизни олдимизга очидан ўлиб келаётгани йўқ. Меҳмон ош деб келмайди. Қўй обрўй-да. Кимсан — катта бир хўжаликни машъал бригадири! Семизликни қўй кўтаради, Деҳқонқул ака. — Чин — қўй кўтаради. Чин — мен кўтараман. — Сиз ҳам семизликни кўтаринг-да. — Кўтараман, раис бова, кўтараман. Семизликни—қўй кўтаради. Семизликни — мен кўтараман. — Ҳа, бали! Қўй нима деган гап? — Чин, қўй қўй-да. Шу, болаларни қишга уст-боши йўқ эди, раис бова. Борлари-да йиртиқ- ямоқ эди. Шу қўйни боқиб-боқиб, болаларга уст-бош олиб берсам деб эдим. Қўйда ҳали сўйгулик ҳол йўқ. — Майли, майли! Қўй сўйилди оти бор, қўй сўйилди! Болаларга уст-бошни эса... давлат пахта терим учун мана-мана пул бераман, деяпти. Ана шундан олиб берасиз. — Майли, раис бова, майли. Қўй бўлса қўй-да. — Ҳа, яшанг! Ким айтади сизни ўзбак деб? Ўзбак ўзи емайди, ўзи ичмайди — бор топганини меҳмони олдига қўяди! — Майли, қўй бўлса қўй-да, майли. — Авлод-аждодлар... урф-одатлар... ўзбакчилик... дегандай. Ўзбакни қониқиб меҳмон кутгани — подшо бўлгани! — Хўп, раис бова, хўп. — Кино бўласиз, кино! Тарихда қоласиз, тарихда! — Тавба қилдим, раис бова, тавба қилдим. — Ўзбакни қониқиб меҳмон кутгани — подшо бўлгани! Бир подшо бўлинг, Деҳқонқул ака! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling