Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
129
Режиссёр чанг қаердан ўрлади демишдай — бир ўнгимдан қаради, бир чапимдан қаради, бир 
ер қаради. 
— Елкасидан чанг кўтарилди, елкасидан! — деди раисимиз қула-кула. 
— Елка? — анграйди режиссёр. 
— Ҳа, елка! — деди раисимиз. — Ер нима — деҳқон елкаси нима? 
Режиссёр тағин елкам қоқди. 
Барра калла, барра калла! — деди. Режиссёр елкам қоқа-қоқа мени машина тараф 
жўнатди. 
Мен йўл-йўлакай раисимиздан сўрадим: 
— Раис бова, режиссёр нима деяпти? 
— Баракалла деяпти, баракалла. 
— Баракаллани шундай дейдими? 
— Ҳа, энди... улар ВГИКда ўқиган-да, ВГИКда. 
— Ўшанда шундай ўқитадими? 
— Ҳа, энди... ВГИКни битйрган-да, ВГИКни. 
24 
Мен дала бошида турмиш тўрт қаторли машинани эгат солдим. Режиссёрга қаратиб 
ҳайдадим. Аппаратлар мен тараф пешланди. 
— Дўстлар! — дея пешвоз юрди Жингаласоч. — Келинг, аввало ўтмишга бир саёҳат 
қилайлик! 
Жингаласоч шундай дея, бир оппоқ чаноқ узиб олди. Пешонаси узра кўз-кўз этди. Чаноқ 
тикилиб-чаноқ тикилиб ваъз айтди: 
— Пахта! Пахта мальвовлар оиласига мансуб бўлиб, госсипиумлар аждодидандир! 
Госсипиум — лотинча сўз бўлиб, пахта берувчи дарахт демакдир! 1670 йилда подшо Алексей 
Михайловичнинг буйруғига биноан Москва шаҳрида ҳам пахта экилди. Уни сарой боғбони 
Аносов экди. Москвада Измайлов маданият ва истироҳат боғи бор. Ана шу хушманзара ерда 
пахта даласи барпо бўлди. Измайлов даласи яхши ҳосил берди! Мамлакатимизнинг Одесса ва 
Херсон ўлкаларида ҳам Америка «си-айленд» пахтаси экилди. Ҳосилдор пахта бўлди. У 
ерликлар пахтани бир териб олди. Уч кундан кейин... тағин очилиб турди! Куз охирлагунича 
очилди! Охири — у ерлик маҳаллий халқ пахтадан кечишга қарор қилди. Бизга ҳосилини бир 
териб оладиган ўсимлик керак, дедилар. Ундай пахта эса йўқ эди! У ерликлар пахта 
машаққатига, пахта азобига... бардош беролмади! Аммо жафокаш ўзбек халқи, жафокаш ўзбек 
ери бардош берди! Ўзбек халқи, ўзбек тупроғи умрини пахтага бахшида этди. Қиш демади, ёз 
демади — пахта, деди. Тун демади, кун демади — пахта деди. Шундайми, Деҳқонқул ака? 
Жингаласоч микрофонини чўзди. Мен машинадан микрофон энкайдим. 
— Ҳа, шундай, — дедим. — Бизнинг «пахтаой» пичагина нозиктаъб, бизнинг «оқ олтин» 
пичагина куйдирмажон! 
— Кечирасиз, ҳол-аҳвол ҳам сўрамабмиз, бу... иш қалай? 
— Муваффақиятли! 
— Иш шароитларингиз қалай? 
— Қулай! 
— Бўш вақтларингизда қандай дам олмоқдасиз? 
— Кўнгилдагидай! 
— Қанақа дам олмоқдасиз? 
— Маданий! 
— Иш жараёнида аҳён-аҳёнда учраб турадиган қийинчиликларни қандай енгмоқдасиз? 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling