Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
131 ўхшаб кўринади. Чунки лентамиз рангли лента-да. — Унда, қандай атлас яхши бўлади? — Жуҳуди атлас яхши бўлади! Экранда турли рангда товланиб кўринади. Жуҳуди атлас ранг-баранг-да. — Еврейский атласларингиз борми, Хурсандой ва Норгулой? — деди Идеология. Теримчилар ердан кўз олмади. Калиши учи билан ер титкилади. Бош ирғади — йўқ ишорасини билдирди. — Ўзларида бўлмаса, бошқаларда бордир? — деди Жингаласоч. — Шундай катта колхозда жуҳуди атлас топилмайдими? — Еврейский атлас топиш қийин. Бу атлас ҳам яхши-ку? — деди Идеология. — Тўғри, яхши атлас. Аммо гап бошқа ёқда. Биласиз, фильмимиз Иттифоққа чиқади, Иттифоққа! Ундан чет элларга! Фильмимизни бутун жаҳон кўради, бутун жаҳон! Экранда сап- сариқ чит кўйлакни кўрганлар нима дейди? Қаранглар, бечора ўзбек совет хотин-қизлари чит кўйлак кийиб пахта тераяпти, демайдими? Дейди! Ўзбек совет хотин-қизлари кийгани кийимга зор экан, демайдими? Дейди! Идеология афтодаҳол-афтодаҳол бўлди. — Виноват, виноват... — деди. — Ахир, чет элларда Боймирза Ҳайит, Вали Қаюмхон, Булоқбоши каби буржуа-мафкуравий душманларимиз қадамимизни санаб юрибди! Буржуа-мафкурачиларимиз экранда чит кўйлак кийган ўзбек совет хотин-қизларини кўрса нима дейди? Совет Ўзбекистони оч-юпун, демайдими? Дейди! Ана, ўзбек совет хотин-қизлари чит кўйлак кийиб пахта термоқда, демайдими? Дейди! Идеология бенаво-бенаво бўлди. — Биз... атлас... — дея ғулдур-ғулдур этди. —Биз еврейский атлас деганда — ўзбек хотин- қизларини тушунамиз, ўзбек хотин-қизлари деганда — еврейский атласни тушунамиз!.. Раисимиз Идеология жонига ора кирди. — Мунча теримчига жуҳуди атласни қаердан топамиз? — деди раисимиз. — Ҳаммасига эмас, — деди Жингаласоч. — Мана шу икковига бўлса бўлади. Шу иккови йирик планда кўринади! Қолганлари шунчаки — фонда кўринади! — Ҳа-а, иккита денг, иккита топилади, — деди раисимиз. — Қани Хурсандой, Норгулой, буёққа юринглар, қани. Холиқул, машинани ўт олдир! Раисимиз Хурсандой билан Норгулойни машинасига миндирди. Пичир-пичир тайинлади. — Зув этиб бориб-зув этиб келинглар! — дея эшик ёпди. — Раис айтди, десаларинг, бизни аёл ҳам, Чори мудирни аёли ҳам йўқ демайди! 26 Режиссёр тишлари орасидан чирт-чирт тупурди. Режиссёр напиросини тутатиб бўлди. Папирос қолдиғини чертиб ташлади. Шундай чертди-шундай чертди — кўзим илашмай қолди! Папирос қаерга тушди — билолмай қолдим! Шундай бўлса-да — папирос учмиш ёқ алағда бўлиб бордим. Эгат оралаб қарадим — тололмадим. Кафтларимни тиззаларим тираб қаради — тутун пайқамадим. Ҳали ўчмагандир дея, ҳаво искадим — ҳид олмадим. Ғўзаларни бир-бир қарадим. Шохларини қайириб қарадим. Баргларини кўтариб қарадим. Папирос бир оппоқ чаноқда илашиб турди. Билинар-билинмас тутаб турди. Мен апил-тапил ғўза учидан силкидим — папирос эгат тушди. Папиросни товоним билан эзғилаб-эзғилаб ташладим. Ер кўмиб-ер кўмиб ташладим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling