Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
134
этакка соласиз! 
Жингаласоч термиш пахтасини Хурсандойни этагига ташлади. 
— Тушундингизми? — деди. — Нигоҳларингизда муҳаббат, вафо, садоқат балқиб турсин! 
Боқишларингизда пахта ишқи барқ уриб турсин! 
30 
Аппаратлар шир-шир сурат олди. 
Дала бошида турмиш агитмашина ашула айтди. 
Теримчилар «Пахта ишқи»ни айта-айта пахта терди: 
Кўк рўмолинг, оқ юзинг, бизларни шайдо айламиш,
Сен билан биз зскидан севги-муҳаббатдек таниш. 
— Хотин-қизлар қўшиқ айтмоқда! — деди Жингаласоч. — Қўллари эса «оқ олтин»да! 
Ғўзага бир эгилади, бир қаддини ростлайди! Чаноқлардан мени ол-ол, деб турган оппоқ 
пахталарни ўзгача бир чиройли ҳара-кат билан чаққонгина олади! Чангларини авайлаб-гина 
пуфлаб қоқади, кўзига суртгудек бўлади! Меҳр-муҳаббат билан силаб-сийпаб, кўкракларига 
тутилган этакка — қалбига солади! Қалби эса «оқ олтин»га тўлиб боради. 
Нуқраи гул-гул жамолинг, бир ўпай, очил, кумуш!
Сен чиқиб Зуҳро каби — кулсанг ҳавасга конаман... 
— Сахий куз офтоби бахтиёр ўзбек хотин-қизларининг бахтиёр меҳнатларини табассум ила 
ёритиб туради. Бахтиёр ўзбек хотин-қизлари... мана, район партия комитети идеология 
котибаси, район хотин-қизлар совети рансаси Клара Ходжаевнанинг қалб сўзлари: 
— Бизнинг мамлакатимизда давлатни идора қилишга хотин-қизларни жалб этиш ленинча 
принципи оғишмай амалга оширилмоқда! — деди Идеология. — Чор Россиясида хотин-қизлар 
сайлов ҳуқуқидан фойдаланмас эдилар, Октябрь революцияси хотин-қизларнинг ҳуқуқсиз 
аҳволини йўқотиб, уларга давлат, хўжалик, ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётнинг барча 
соҳаларида зркаклар билан тенг ҳуқуқ бериб қўйди, капиталистик мамлакатларда бундай 
аҳволни мутлақо кўрмайсиз, капитализмда хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқдан маҳрумдирлар! 
Агитмашина «меҳнат ва зафар қўшиқлари»дан айтди: 
Мунча ширин экан бу — Совет даврони
Мамнун яшар ҳар инсон — йўкдир армони. 
Кечирасиз, Клара Ходжаевна, гапингизни бўламан, Клара Ходжаевна! — деди 
Жингаласоч. — Мана, колхоз агитатори Жавлонбой аканинг агитмашинаси ялла айтмоқда, бу 
қандай ялла? 
— Бу — «Бахт ялласи»! 
— Сиз район хотин-қизлари сардори сифатада бахт деганда нимани тушунасиз? 
— Мен бахт деганда ўзбек хотин-қизларини тушунаман, ўзбек хотин-қизлари деганда 
бахтни тушунаман! 
Мунча ширин экан бу — Совет даврони
Мамнун яшар ҳар инсон — йўқдир армони. 
— Ҳа, — деди Жингаласоч. — Шоирлар «Бахтим бор деб эсади еллар», деб куйлаганидек, 
оппоқ далалар узра «Бахт ялласи» янграмоқда! Далалар — уйғоқ! Далалар — ҳур-бахтиёр! 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling