Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
34 Далаларим чаман-чаман бўлди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 136 Чаманлар кўзимни олайин-олайин, деди. Мен тонглай-тонглай ана шў чаманларни териб-териб оламан. Ғўзаларим озорланмасин учун машина билан ғилдирак олдига тўсқич ўрнатаман. Ғўзаларим жуф-жуфт барабанлар оралиғидан кетма-кет ўтади. Барабанлар ғўзаларимни айланиб-айланиб қисади. Барабанлар ғўзаларимни қамраб-қамраб қисади. Урчуқлар тескари- тескари айланади. Урчуқ тишлари ана шу чаман-чаман пахталаримни ўзига ўраб-ўраб териб олади. Биринчи терим пахтамни ана шундай териб оламан! Биринчи терим пахтам аъло нав-аъло нав пахта бўлади. Эшимли-эшимли пахта бўлади. Бўлали-бўлали пахта бўлади. Момиқ-момиқ пахта бўлади. Яккачигит-яккачигит пахта бўлади. Хиёл сарғиш товлангич пахта бўлади. 35 Далаларим лўппи-лўппи бўлди. Лўппи-лўппи момиқлар чаноқлардан тошайин-тошайин деди. Урчуқлар айланади-айланади — ана шу лўппи-лўппи момиқларни илиб олгич чўткали барабанларга рўпарў бўлади. Барабанлар тескари тараф айланади-айланади — пахталаримни қабул гумбазхонасига улоқтиради. Қабул гумбазхонаси шамолпаррак ёрдамида пахталаримни ҳаво билан сўради-сўради — ичковакдан машина пахтаидишига олиб бориб тўкади. Иккинчи терим пахтамни ана шундай териб оламан! Иккинчи терим пахтам биринчи терим пахтамдан майдароқ бўлади. Тўлиқ пишиб етилмаган бўлади. Сийрак-сийрак пахта бўлади. Кам эшим-кам эшим пахта бўлади. Кам момиқ-кам момиқ пахта бўлади. Момиқ ич-таши тўлқин-тўлқин пахта бўлади. Оқ-сарғиш пахта бўлади. Сариқ- сариқ доғли пахта бўлади. 36 Мен адл-адл ғўзаларим пахтасини териб олиш учун барабанлар оралиғини кенг-кенг оламан. Мен ўртабўй-ўртабўй ҳам калтабўй-калтабўй ғўзаларим пахтасини териб олиш учун барабанлар оралиғини тор-тор оламан. Мен урчуқли барабанлар кетига ҳавоютгич мослама ўрнатиб пахта тераман. Ҳавоютгич мослама ғўзаларим остилаб тушмиш пахталаримни сўриб-сўриб олади. Ҳавоютгич мослама эгатлаб тўкилмиш пахталаримни ютиб-ютиб олади. 37 Учинчи терим пахтамни қўлда тераман. Бир ҳисса қўл терим олтмиш кило бўлади. Бир кило пахта териш учун икки юз эллик дона чаноқ тозалайман. Олтмиш кило пахта териш учун ўн беш минг бор чаноқ эгилиб-чаноқ эгилиб тураман. Олтмиш кило пахта териш учун ўн беш минг бор ер энкайиб-ер энкайиб тураман. Учинчи теримда осмон айниб қолади. Ҳаво совиб-совиб олади. Ёмғир савалаб-савалаб олади. Учинчи терим пахтамни чала-чала очилмиш кўсакдан териб оламан. Учинчи терим пахтамии тиржайиб-тиржайиб қолмиш кўсакдан териб оламан. Шу боис, учинчи терим пахтам син-синбати кўсаксинбат-кўсаксинбат бўлади, Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 137 Учинчи терим пахтам об-ҳаво мисол хира-хираранг бўлади. Айнима осмон мисол тунд- тундранг бўлади. Учинчи терим пахтам сап-сариқ доғли бўлади. Қўнғир-қўнғир доғли бўлади. Учинчи терим пахтам чириманда-чириманда пахта бўлади. Эшимсиз-эшимсиз пахта бўлади. Ғозсиз-ғозсиз пахта бўлади. Олти мисқоллик пахтам учинчи теримда уч мисқол бўлиб қолади! Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling