Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
145 Мен кетим билан далбанглаб-далбанглаб «Садист» қўлига бориб тушдим. «Садист» тағин «Сокол»га жўнатди. Мен «Садист» билан «Сокол» оралиғида бориб кела бердим... Охири ҳолдан тойдим. Аро йўлда ўтириб қолдим. Жойимдан турайин, дея талпиндим. Бўлмади — ўзимни тошдан ололмадим. Бўлмади — чапим билан шилқ этиб тушдим... Чап биқиним зир-зир зарб еди. Зарбдан хиёл ўзимни олдим. Оҳиста-оҳиста теварак-бошим назар солдим. Бошимда тик турмиш «Садист» билан «Сокол»ни кўрдим. «Садист» этиги учи билан тағин чап биқиним тепиб-тепиб орди. Чап биқиним ҳаминқадар зир-зир қақшади. — Эй, чурбан, тур! — Сени ким айтади — Ўзбекистон далалари лочини, деб! — Сени ким айтади — олти миллион тонна пахта теради, деб! 9 Аскарлар суяб-суяб олиб борди. Аскарлар ҳимо бериб-ҳимо бериб ўтирғизди. Иван Иванович мени айланиб-айланиб қаради. — Ҳай-ҳай-ҳай! — деди. —Машъал пахтакор ёмон йиқилибди-я! Қаерда йиқилдинг? Кўзингга қарасанг бўлмайдими? Мен муштимни чаккамга нуқиб-нуқиб олдим. — Мени урдилар... —дея минғилладим. — Урдилар? Ким урди? — Ётқизиб тепдилар... — Ётқизиб тепдилар? Ким тепди? Иван Иванович тугма босиб аскар чақирди. — Жамолиддинов олдига ким кирди? — деди Иван Иванович. — Биров ҳам кирмади! — деди аскар. — Ана, ҳузурингга биров ҳам кирмабди. Нега мени алдайсан? — Улар ичкарида ўтирибдилар, — дедим. — Э, ҳа, ичкарида де... Ичкаридагилар ҳам сендай бир зиндонбандлар-да, Жамолиддинов. Песнинг чекига мохов тушади, дейдилар. Сен энди келдинг, улар эса неча йилдан буён силласи қуриб ётибди. Ўшаларга кучинг етмадими? Ким айтади сени — олти миллион тонна пахта тера оладиган азамат деҳқон, деб? Мен индамайин қолдим. — Хўш, энди айтарсан, Жамолиддинов? Мен миқ этмадим. — Ҳар бандани бекитиқча топган-тутгани бўлади. — Бўлади, шундай, бўлади. — Ҳа, ана! Ҳар бандани бир ёмон кунимга ярайди деб бекитиб қўйган бисот-бойлиги бўлади... — Бор, бизда-да бор. — Ҳа, яша! Ана шуларни айт! Қани-қани? Мен бармоқ юмиб санаб-бармоқ юмиб санаб айтдим: — Оқтупроқ далам — бир, шўртупроқ далам — икки, қумлоқ далам — уч... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling