Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
144 — Баҳарнав-баҳарнав... — Яхши ўтирибсизми? — Баҳарҳол-баҳарҳол... — Хўш, ўйлаб бўлдингизми? — Нимани ўйлаб бўламан? — Демак... ўйламайсиз? — Ўзи... нимани ўйлайин? — Демак, бир-биримизга қараб ўтира берамиз? — Ўтир, десангиз, ўтира бераман. Иван Иванович жойидан турди. Деразадан ташқари қаради. Қўлларини чолвори чўнтаги тиқди. Иван Иванович Ленин билан Дзержинскнй орасида бориб келди. Бориб келди-бориб келди — бирдан айниди-қолди. — Мен сени ўйлатаман! — деди. — Шундай ўйлатаман — Ўзбекистон файласуфи бўлиб ўйлайсан! Иван Иванович тугма босди. Жон-жаҳди билан босди. Аскарлар кириб келди. — Манавини... Иван Иванович гапни охирини имо-ишоралар билан айтди. Аскарлар мени олдига солди. Даҳлизма-даҳлиз ҳайдади-ҳайдади — бир дарвозадан ичкари тепиб юборди. 8 Мен далбанглаб-далбанглаб бордим-бордим — зиндон киндигида серрайиб қолдим. Теварак-бошимлаб аланг-жаланг бўлдим. Зиндондан ўлакса гўшт ҳиди анқиди. — Хуш келибсан, Жамолиддинов, хуш келибсан! — дегич гангир-гунгур овоз эшитилди. Нимқоронғи бурчакдан иккита қора келди. Қоралар шундай бурним остилади. Қоралардан қўланса тер сасиди. Кўнглим айниди. Илла чидаб турдим. Қоралар бирин-кетин қўл берди. — «Садист», — деди. — «Сокол», — деди. Қоралар мени гир-гир айланди. Қоралар олчоқ-олчоқ гир-гир бўлди. Қоралар ялтоқ-ялтоқ гир-гир бўлди. — Муборак шарифларини биламиз: Жамолиддинов! Аммо исмларини билмаймиз? Қоралар бурним остида қарс-қарс бармоқ ўйнатди. Қоралар кафтларини қулоқлари елпана этди. — Лаббай? — деди. — Исмларини эшитайлик? Мен миқ этмай тура бердим. — Айтмасанг, айтма! Айтмасанг, биз сени рамзий от билан атаймиз: чурбан, чурбан! Бўладими? — Менга қара, чурбан! Тилинг борми? Бўлса гапир? — Гапир деяпман! — Бу чурбан гапирмайди-ёв, «Сокол», кел, қўл тўпи ўйнаймиз. «Садист» зиндон ўнг бурчини олди. «Сокол» зиндон чап бурчини олди. — Бошладик! «Садист» иягим остилатиб бир солди. Мен кетим билан «Сокол» қошилаб гандираклаб-ганндираклаб бордим. «Сокол» елкамдан қўшқўллаб ушлади. Ўзига ўгириб олди. «Сокол»-да иягим остилатиб солди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling