Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
152 — Ушланг, армонда қолманг, ушланг, — дедим. — Аммо-лекин бола-бақрада нима айб? Саккизта бегуноҳ жон-а, саккизта жон-а? Иван Иванович тутақди. — Нима-нима? — деди. — Саккизта бегуноҳ жон? Саккизтаям гапми — бари ўзбек муттаҳам, бари ўзбек! Сен ўзбеклар Шўро ҳукуматининг тўрт ярим миллиард сўм пулини еб кетгансанлар! Тўрт ярим миллиард сўм! Йўқ пахтани бор деб — тўрт ярим миллиард сўмни манави ҳаром томоқларингдан ўтказиб юборгансанлар! Еб-еб — энди бўрилар галасига ўхшаб қутулиб кетаман, деяпсанларми? Кечириб қўясанлар, кечириб! Мен — Иван Иванович Иванов, тўрт ярим миллиардни жиғилдонларингдан суғуриб оламан! Тийинма-тийин суғуриб оламан! — Ўйнаб қўяй, ишласа — халқ ишлабди, еса — халқ ебди-да. — Халқ ишлабди? Сен ўзбеклар ўроқда йўқ, машоқда йўқ — хирмонда ҳозир халқсан! Сен ўзбеклар боқиманда барансан! Сен ўзбеклар Масков ҳисобига кун кўрасан! Масковдан катталар борса — зар чопон кийгизасан, чўнтагига пора тиқасан. Ана, генерал Чурбанов Баранистонда бир бўлишида тўққиз юз сўмлик зар чопон кийиб келди, ўттиз минг сўм пул олиб келди! — Ўйнаб қўяй, Чурбанов чўз, дебдики — ўзбак чўзибди. — Масковдан катта борса бўлди — олдига олма-анор қўясан, қўй сўйиб қўясан. — Ўзбак меҳмондўст эл, катта. — Лаганбардор эл! Эвазига Шўро ҳукумати кўзини бўяйди! Сен баранлар Баранистонни ўзида қаноатланиб қолмайсанлар. Кўчага чиқсанг биласан — дўконларда минглаб оладўппи баранлар изғиб юрибди. Оладўппи баранлар дўконда кўзига нима кўринса бўлди — ола солиб халтасига тиқади-да, Баранистонга орқалаб кетади. Шу вақт телефон жиринг-жиринг этди. Иван Иванович телефонда олис гапиришиб олди. — Ана, баран, — деди. — Раисингни ишини талаб этишаяпти. Бўл-бўл, дейишаяпти. Сен бўлса — ўжар эшак бўлиб ўтирибсан! Мен номамдан умидвор бўлдим. Ўзимни орқага ташладим: — Ўйлаяпман, — дедим. — Айтаман, ўзим айтаман. — Бўпти, тағин бир ўйла. 18 — ...Қайтариб айтаман, баран: бу ерда Худо ҳам мен, пайғамбар ҳам мен! — Гектаридан эллик центнердан пахта берган йилларим-да бўлди... — Эшакни хизмати ҳалол — ўзи ҳаром! — Мени-да арз-додимни эшитар одам бордир... — Зах зиндонда додингни ким эшитади, ким? — Нома битиб эдим. Ҳализамат йўқлайди... — Нома? Қачон-қачон? — Уч-тўрт ой бўлиб қолди. — Уч-тўрт ой, уч-тўрт ой... Иван Иванович ўзича шундай дея-дея, пўлатсандиқ очди. Сандиқдан бир даста хатжилд олди. Олдимлатиб ташлади. — Ана! — деди, —шулар ичидан ўз номангни топ қани! Мен битта-битталаб хатжилд қарадим. Ниҳоят — ўз номамни топиб олдим. Юрагим шувв этди! Номам термулиб-термулиб қолдим... — Топдингми? Қани, бер қани, очиб ўқийлик қани, — деди Иван Иванович. — Хў-ўш... «Масковга. Кремлга. Ленин мавзолейига! Ўртоқ Ленин! Сиз бизнинг яккаю ягона паноҳимизсиз, халоскоримизсиз, ўртоқ Ленин! Отамиз-да сиз, энамиз-да сиз, эмчакдошимиз-да |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling