Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
150 — Ўзи, Афғонистон ўн олтинчи жумҳуриятимиз бўлиши керак эди. — Бир ҳисобга ўн олтинчи жумҳуриятимиз бўлмаганиям яхши бўлди. Мана, манави чурбанларни Шўро ҳукумати шунча йил боқди — бари бир туземецлигича қолди! — Чин, шу чурбанларни одам қиламиз деб — қанчадан-қанча мол-дунёмиз кетди! — Айтгилиги йўқ. — Яна-тағин, бу чурбанлар борига қаноат қилмай, Шўро ҳукуматини талон-торож этибди. — Тўқликка шўхлик деб шуни айтадилар-да. — Олдинроқ билсам эди, Ҳайратондан ўтибоқ — бари чурбанни Термизда қириб-қириб ташлар эдим! 15 — Бошқасини қўй, чурбан, бари ўтди-кетди. Эсингдами, номанг учун шарт қўйиб эдим? Ана шу шартимни энди айтаман: уйингдан тарёк олдириб келтиртарасанми-йўқми? — Тарёк? Уйимизда тарёк нима қилади, «Садист»бой? — Опкелтир! — Умрим бино бўлиб тарёк нималигини билмайман, «Садист»бой. Лекин қишлоғимизда чаён чақса, бовалар тарёк суркаб даволайди. — Ана шундан опкелтир! — Қанча десанг — пулини берамиз! — Ўзинг ҳам тарёк ейишни ўрганиб ол. — Бу жойни Шўро зиндони, дейдилар. — Шўро зиндонида тарёк еб турмасанг — ажалингдан олдин ўласан! — Ундай деманг-е, «Садист»бой, ундай деманг-е. — Ана, «Сокол»дан сўра. Масалан, сил кимга ёпишади? Соғлом танага ёпишади. Соғлом тана ким? Папирос чекмайдиган, тарёк емайдиган одам-да. Сен ана шундай одамсан. — Шўро зиндонини ўз қонун-қоидалари бор, чурбан. Риоя этмасанг — ажалингдан олдин ўласан! — Мана, айт, чурбан: сени кана чақаяптими-йўқми? — Ўйнаб қўяй-ўйнаб қўяй, еб қўйди-я, «Садист»бой, еб қўйди! — Биламан, кечаси билан қирт-қирт этиб чиқасан, биламан. Бизни бўлса чақмайди! — Чунки бутун танамиз заҳар-заққум! — Шўро канаси очидан ўлсаям бизни чақмайди! — Бизни чақиб, заҳарланиб ўлишни хоҳламайди! — Шўро канаси кўп ақлли кана, кўп доно кана! — Шўро канаси ҳамиша тозаликка риоя этади! — Шўро канаси коммунистик руҳда тарбияланган, коммунистик руҳда! — Сени эса чиқади. Чунки сенинг тананг — коммунистик тана! — Қўйинг-е, «Садист»бой, қўйинг-е. Умрим ўтди, лекин шу номаъқул нимани емадим — энди емайин. — Унда, бизга опкелтириб бер! — Майли, уйдан дарак бўла берсин, қани. 16 — Мен учун Осиё демак — тарёк демак, чурбан! — деди «Сокол». — Осиё деса, кўз олдимда тарёк намоён бўлади. Шу боисдан мен Осиёни ҳурмат қиламан! Тарёк есам — ғамдан фориғ бўламан! Ўша афғон кунларим эсимдан чиқади! Почамир хаёл бўламан, почамир! Дунё |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling