Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
147 этади! Ўзбеклар қонун посбонларини чақиб-чақиб олайин, дейди! Ўзбеклар қонун посбонларини домига тортиб-тортиб юборайин, дейди! Аммо биз — ўзбеклар бошини янчамиз! Ўзбеклар бошини ана шу илон бошларидай янчиб-янчиб ташлаймиз! Ўзбеклар бошини ана шу илон бошларидай мажақлаб-мажақлаб ташлаймиз! Иван-Иванович юриб-юриб чекди. Иван Иванович дераза олдида туриб-туриб чекди. Иван Иванович деразадан ташқари қараб-қараб чекди. — Бўпти! — деди. — Мен сени одамбашара бўлармикинсан, деб эдим, бўлмадинг, Барандан ҳам ўтдинг! Эшакми, тўнғизми — шундай бир махлуқ бўлдинг! — Гектаридан қирқ беш центнердан пахта бердим... — дея манқаландим. — О-о, жавр бўпти-ку-а, жавр! — Мени оҳимни-да эшитажаклар бордир... — дея манқаландим. 12 Оҳимни эшитажак одам тополмадим. Дардимни ютиб ётдим-ётдим — бир нимани пайқаб қолдим. «Садист» эшик тешигидан оҳиста-оҳиста овоз берди: — «Юла», «Юла»... — деди. Биров эшик ортидан келди. Тешикдан мўралади. — Нима, нима? — деди. — «Юла», қоғоз-қалам олиб кел, — деди «Садист». «Садист» «Юла»дан қоғоз-қалам олди. «Садист» мактуб битди. Мактуб буклади. Мактуб хатжилдлади. «Садист» хатжилдни «Юла»дан жўнатди. Мен-да тавалло этдим. — Кимга ёзасан? — деди «Садист». — Бола-бақраларимга-да? — Болаларга бўлса, майли. Лекин мактуб пул билан бўлади, чурбан. «Юла» ҳар бир мактуб учун озодликдаги хеш-ақраболаримиздан пул олади. Бўлмаса, «Юла» бир қадам ҳам босмайди. Масковда таниш-билишлардан борми? Айтмоқчи, сен чурбанда таниш нима қилади. Майли, бир хайрия қиламан. Лекин бир шарт билан қиламан. Шартимни кейин айтаман. Келишдикми? Мен майли-майли, дея бош ирғадим. «Садист», «Юла»дан қоғоз-қалам олиб берди. Мен кимга нома битишни ўйладим. Бола-бақрага арз-дод этиб бўлмайди. Арз-дод этганим билан — бола-бақра қўлидан нима келади? Зиндонбандни бор этгич-да прокурор бўлади, йўқ этгич-да прокурор бўлади. Аммо — прокурорга нома битиб бўлмайди. Иван Иванович прокурор ўзимман... деди. Шароф Рашидовни йўқлаб нома йўллайин дедим — Рашидов бобо оламда йўқ бўлди. У киши бор бўлсалар эди — Шароф ота, бандангни қутқар, дея нома битар эдим... Ўртоқ Брежневга арз-дод этайин дедим — Брежнев-да йўқ бўлди. Унда, дардимни кимга айтар бўлдим? Ўйладим-ўйладим — ана шундай зотни топдим. Тилим чиқмишдан буён исми шарифини ёдлаб-ёдлаб юрмиш зотни топдим. Тилим чиқмишдан буён исми шарифини тилимдан-да, дилимдан-да қўймайин юрмиш зотни топдим. Қўлларим қалт-қалт эта-эта битдим: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling