Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
143 бўлди. — Ў-ў-ў... — дея ҳушим бошимдан учди. — Булар қаерда, катта? — Ўзбекистонда, Деҳқонқул Ақрабович, серқуёш Ўзбекистонда! Мана, остида битиклариям бор: «Бухоро шаҳар саноат моллари савдоси идораеи бош-лиғи Шоди Қудратовдан тўрт ярим миллион сўмлик олтин пул топилди, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Музаффаровдан бир миллион бир юз ўттиз бир минг... сўм пул, икки юз қирқ олти минг... сўмлик олтин буюмлар топилди»... — Эбо-эй, эбо-эй... мунча нимани қандай қилиб топдиларингиз? — Топамиз-да, Деҳқонқул Ақрабович, топамиз-да! Ҳали сизнинг олтин кўммаларингизниям топамиз. Мана, қандай қилиб топамиз. Иван Иванович бармоғи билан рўзномадан олтин уюмлар остини нуқиди. Нуқилмиш ерда бир ўра бўлди. Ўра теварагида бешта бидон бўлди. Иккита бўз-бола ўрадан тағин бир бидонни арқон билан тортиб-тортиб олар бўлди. Иван Иванович ана шу ўра бошида қоғоз-қалам ушлаб турар бўлди. Ўрадан бидон тортиб олишни назорат этиб турар бўлди. — Манави сиз-да? — дея бармоғим билан нуқидим. — Мен, ким бўларди, мен. Деҳқонқул Ақрабович, ана шу бидонлар тўла олтин! Энди айтинг, сизда ана шундай бидонлардан нечтаси бор? — Бировгина бидонимиз бор! — дея, шаҳодат бармоғимни наррайтириб кўрсатдим. — Шу бировгина бидонимиз-да даранг-дурунг бўш ётади! Саратон чилласида шугина бидонимизни тўлдирайин деймиз — сув тополмаймиз! Ичгани сув тополмаймиз — олтинни қаердан топамиз? — Сиз тушунмаяпсиз, Деҳқонқул Ақрабович, тушунмаяпсиз. Мен сизни олтинларингиз бор, демаяпман. Мана шу бидонларни сиздайин деҳқонлар уйидан топдим. Аслида улар Каримов, Дўстов... дегич порахўрларга тегишлидир! Ана энди тушундингизми? Сиз ана шундай олтин бидонларни қаерга кўмиб эдингиз — шуни айтасиз, бўлди! — Айтаяпман-ку: бировгина бидонимиз бор — ичида олтини тугул, суви йўқ! — Айтаяпман, айтаяпман... Боринг, яхшилаб ўйланг! Марҳаматимни яхшилаб мушоҳада этинг. Мен сизга энг қулай йўлни марҳамат этаяпман. Эртароқ ўйлаб бўлсангиз — ўзингизга яхши бўлади! Иван Иванович энкайди. Елкам оша узалди. Олдимда ёйилиб турмиш рўзномани олди. — Пуф! — деди. — Сасиб кетибсиз-а! Нима бало... — Ундай деманг, Иван Иванович, ундай деманг. Бу ис... — Биламан, биламан. Бутифосда ана шундай ғариб-бенаво ётгандан кўра... дарров-дарров айтиб... қайдасан, серқуёш Ўзбекистон, дея жўнаб қолсангиз бўлмайдимя? — Бутифос ўз оти ўзи билан бутифос-да. Бошқа жой бўлса яхши бўларди-да. — Сиз тарихий бинода ётибсиз, Деҳқонқул Ақрабович, тарихий бинода! Сиз ётган бино XVII асрда қурилган черков, ҳа, черков! Сиз зиндонда эмас, черковда ётибсиз. Шувелян ё Владикавказ зиндонларига тушганингизда кунингазни кўрардингиз! Биласизми, Шувелян зиндони ўз вақтида нима эди? Туяхона эди! Владикавказ зиндони эса оқпошшо лашкарлари отхонаси эди! У зиндонлардаги шарт-шароитлар ҳам ўз оти ўзи билан туялар ҳамда отлар учун мўлжаллангандир. Шундай экан, шукур қилинг, Деҳқонқул Ақрабович, шукур қилинг. Сиз черковда ётибсиз, черковда! 7 Тағин қорағилоф эшикдан ҳатладим. — Қалай, Деҳқонқул Ақрабович? — дея кўнгил сўради Иван Иванович. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling