Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
141 Бароққош катта бетимдан кўз олмади — бир чапимдан қаради, бир ўнгимдан қаради. — Кўп қараб ётманг, — дедим. — Бетим пес эмас. Бароққош катта тағин бош ирғади. — А?.. — деди. — Бўлади, ҳаётда шундай дард бўлади... Аммо юқумли саналмайди... — Эллик даража жазирамада кетмон чопамиз, ана шундан, — дедим. — Ия! — дея ҳайронланди бароққош. — Унда нега юзингиз бир текис қора эмас? — Саратон маҳали далада кўз очиб бўлмайди. Кўзимизни қисиб-қисиб кетмон чопа берамиз. — Ҳа-а? Мен бошқа хаёлга борибман... — Бари кўргилик кун билан кетмондан. — Бўлди-бўлди, тушундим. Хў-ўш, унда, танишиб қўяйлик: мен Иван Иванович Иванов бўламан. «Ўзбеклар иши» билан шуғулланаман. Тўрда баҳайбат пўлатсандиқ бўлди. Сандиқ узра супрадай қизил байроқ ёйилиб турди. Бароққош боши узра ўртоқ Ленин кулиб-кулиб қараб турди, Ўнг тарафда Дзержинский қаҳрланиб-қаҳрланиб қараб турди. Бароққош сўрай берди — мен айта бердим. Айтувларим хатга туша берди. Бароққош хат қараб хаёл суриб қолди. — Энди бўлди-а? — дедим. — Ўзиям, етти пуштимгачайин сўраб олдингиз. Энди мен кетайин. — Қаёққа кетасиз? — Қаёққа бўларди — уйимга-да. Биринчи терим бошланди. Мен бўлса, буёқларда юрибман. Аслида теримчиларга қўй сўйиб беришим лозим эди. Оғзига етар бўлади, оғзига етмас бўлади, сўкади-да. Ўл-а, машъал бригадир бўлмай, дейди-да. Гап раисимиз қулоғига етса, ундан-да ёмон. Бароққош лаблари бурчида кулди. — Жамолиддинов, Жамолиддинов! — дея кулди. — Деҳқонқул Ақрабович, Деҳқонқул Ақрабович! Раисингиз шу ерда! — Шу ерда? — Ҳа-да. Сиз билан бир тайёрада келди. — Эб-е?.. Ўйнаб қўяй-ўйнаб қўяй, қаерда-қаерда? — Сиз билан қабатма-қабат ётибди. Хў-ўш, қалай жойлашдингиз, маъқулми? — Сиз биласиз-да, мен не билайин? — Ишқилиб, озодагинами? — Озода? Бутифос иси анқиб ётибди. Чидаб бўлмайди. — Энди, чидайсиз-да, Деҳқонқул Ақрабович. Биламан, бутифос ҳиди анқиб туради, биламан. У жойлар бир вақтлар заҳарли дорилар сақланадиган омборхона эди. У жойларга кириб бўлмас эди. Иложимиз қанча, «ўзбеклар иши» учун фойдаланар бўлдик. — Кимлар учун? — «Ўзбеклар иши» учун. Заҳарли дори омборда ўзбекдан бошқа халқ чидай олмайди-да. Чунки ўзбек халқи йил ўн икки ой далада заҳарли дори сепиб ишлайди-да. Йил ўн икки ой заҳарли дори ҳидлаб яшайди-да. Шу сабабли ўзбек халқини заҳарли дори омборига жойлаштирдик. Чиниққан халқ-да, чиниққан. 5 Кундузлари захда ўтириб турдим. Кечалари тошдевор тўнтариб қулфланмиш камбардан-камбар тахтани тушириб ётдим. Бутифос иси димоғим ботмади. Даламда ётмишдайин осойишта ёта бердим. Дарвозани даранглатиб очмиш аскар бутифосдан афт бурди. Кафт билан оғиз-бурун ёпди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling