Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
124
— Буларни еб бўлмайди, қ-ҳа! — дедим. — Ҳа, қ-ҳа, қ-ҳа! 
Мен афт буриштирдим. Мен бош сарак-сарак этдим. 
— Ични оғритади, қ-ҳа! Ични кеткизади, қ-ҳа! — дедим. — Қара, пуф-е, сассиқ узум экан, 
пуф-е! 
— Менга нима олиб келдингиз, ота? 
— Сенгами, сенга бир нима олиб келдим! Қани, қўлингни бер. Ана, кўрдингми? 
Бир-иккита майдаписта чақиб кўрсатдим. 
— Ана шундай чақ! — дедим. — Қирсиллатиб-қирсиллатиб чақ, тишинг бақувват бўлади! 
Қани, баринг қўлингни тут! 
Болаларга майдаписта бўлиб бердим. 
— Ана энди, бориб ўйнанглар! — дедим. — Боринглар! 
Болалар тарқалди. 
Фақат Қулмат ўғлимиз қолди. 
Камбағалга кет, деёлмадим — кўнглим бормади. 
Қамбағал Қулмат — дардманд! 
Дўхтир кўриб, витамин етишмайди, деди. Бир даста дори битиб берди. 
Денов дорихонасидагилар битикларни кўрди-кўрди — биттасиям йўқ, лекин бўп туради, 
тез-тез хабар олиб туринг, деди. 
Мен айтдим: витамин ғўза эдимидики — тез-тез хабар олиб тураман, дедим. 
Тағин қайтиб бормадим. 
Дардманд Қулматимиз ингиллади:
— Ота, помидор беринг! — деди. 
Мен ҳайронландим — тўрхалтада помидор йўқ бўлди. 
— Помидор? Қани помидор? — дедим. Қулматимиз қўли билан хурмони кўрсатди. Э, 
тавба-е, ўғлимиз хурмони танимади! 
Э, тавбангдан-е, ўғлимиз хурмони таниёлмади! Мен палағдароқ бир хурмо олиб бердим. 
— Ма, бу помидор эмас, — дедим. — Бу хурмо, ҳа, хурмо! 
Деразадан Денов тарафни кўрсатдим. 
— Ҳай, анави қуюқ дарахтзор бор-ку, ана шу субтропик боғ, — дедим. — Субтропик боғда 
хурмо ўсади, бизни далада ғўза ўсади! 
Ошхона занжирлаб ташқариладим. 
Оғилхона айланиб қарадим. 
Ўзи, бисотимда учовгина қўйим бўлди. Иккови совлиқ бўлди. Бирови сўйиб сотиш учун 
боқилиб ётмиш қўй бўлди. 
Ана шу қўй масковчиларга насиб этажак бўлди. 
Мен масковчи меҳмонларга сўйилажак қўйимни қарадим. Думбасини чангаллаб-чангаллаб 
қарадим. 
Қўйим ориқ бўлди, сўйишга арзигич гўшт қилмагич бўлди. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling