Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
12 Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 121 Заҳар-заққум бутифосдан ўзга дори қуриб қолиб эдими? Бутифосдан ўзга-да барг тўкажак дорилар мўл-кўл бўлди. Масалан, калций цианимид дегич зиён-заҳматсиз дори бўлди. Магний хлорат дегич ҳид- бўйсиз дори бўлди. Магний хлорат бутифосдан самарали-самарали барг тўкади. Магний хлорат бутифосдан авло-авло барг тўкади. Аммо магний хлорат хом кўсакка зиён беради. Магний хлорат зиён бермиш хом кўсак учлари қизил бўлиб қизил бўлмайди, сариқ бўлиб сариқ бўлмайди. Гулоби-гулоби ранг бўлади! Гулоби ранглари бошидан қолсин — тўрт мисқол кўсак икки мисқол бўлиб қолади! Серфазилат тола бефазилат бўлиб қолади! Магний хлорат бутифосдан арзон-да тушади. Бир тонна магний хлорат икки юз тўқсон сўм туради. Бир тонна бутифос икки минг эллик сўм туради! Унда, катталар нима учун заҳар-заққум бутифос сеп, дейди? Бутифос хом кўсакни омонлайди, магний хлорат хом кўсакни заволлайди! Ё, эл-юрт, ё, кирим! Катталар бот-бот кўсак очилишни ўйлади. Катталар қайта-қайта пахта терилишни ўйлади. Катталар қишгачайин пахта терилишни ўйлади! Ё, эл-юрт, ё кирим! Катталар киримни танлади! 13 Одам тонг саҳарда ароқ ичса нима бўлади? Одам пиёниста бўлади. Далаларим-да ана шу одам мисол пиёниста бўлиб қолди. Одам толтушда тамаки чекса нима бўлади? Одам банги бўлади. Далаларим-да ана шу одам мисол банги бўлиб қолди. Одам намозшомда наша чекса нима бўлади? Одам нашаванд бўлади. Далаларим-да ана шу одам мисол нашаванд бўлиб қолди. Энди, ана шу оғулар барини бир одам танаввул этса нима булади? Одам пушти куйиб кул бўлади. Одам насл-насабсиз бўлади. Далаларим-да ана шу одамдай бўлиб қолди! 14 Баданда жон бор — қилмиш-қидирмиш бор. Қилмиш-қидирмиш бор — жиноий модда бор. Одам бирон иморатга зиён берса — фалон моддага биноан жавобгарликка тортилади. Одам бирон техникага зиён берса — фалон модда бўйича қаматилади. Одам бировни урса — фалон моддага биноан кесилади. Нима учун одам ерни заҳар дорилайди — аммо жавобгарликка тортилмайди? Нима учун одам ерни заҳарлаб хўрлайди—аммо жавобгарликка тортилмайди? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling