Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
87
— Юқоридан катталар келди, — дедим. — Катталар билан ўтириб қолдим. 
— Унда, қорни тўқдир-да? 
— Кўча-кўйда қачон қорин тўйиб эди-да, энди тўяди. Болаларни овлоқ қолдириб, сен буёқда 
нима қилиб ётибсан? 
— Бу кишини хўрагини қўриб ётиб-ётиб, ухлаб қолибман. Ана, анави хўрагини есин. 
Аёлимиз шундай дея, тағин ёстиққа бош ташлади. 
Мен кўрпача жойлашиб ўтирдим. Қошиқ билан таом қўзғадим. 
Таомда тағин гўшт йўқ бўлди! 
Мен аёлимизга бир заҳримни сочайин, дедим-дедим — тағин индамадим. Чин-да, гўшт 
бўлмаса аёлимизда нима айб? 
Мен таомга нон тўғрадим. Корсон нон билан тўлди. Гўшт ўрнини нон босди. 
Кўнглим тортиб-тортмай кавшандим. Теварак аланглаб-аланглаб кавшандим. 
Узала ётмиш аёлимизга тикилдим. 
Аёлимиз пиш-пиш ухлади. Аёлимиз ҳур-ҳур ухлади. Аёлимиз ўнг қўлини белидан бошига 
олиб қўйиб ухлади. 
Шунда, аёлимиз ўнг қўлтиғи остига кўзим тушди. 
Оғзимдаги оғзимда қолди, бўғзимдаги бўғзимда қолди. Бир нафас кавшанмай қолдим. 
Аёлимиз қўлтиғига тикилиб қолдим. 
Аёлимиз кўйлаги қизил бўлди, қўлтиқ ости... ола-чалпак оқ бўлди. 
Кўзим адашаяптимикин дея, тикилиб-тикилиб қарадим. Аёлимиз билиб-билмай қизил 
кўйлагини оқ билан ямаб олдимикин дея, бор эътиборим билан қарадим. 
Йўқ, оқариб турмиш олачалпак ямоқ бўлмади. Олачалпак... тер бўлди, қотиб қолмиш тер 
бўлди. Чанг аралаш, кир аралаш, жун аралаш тер бўлди... 
Аёлимиз олачалпак қўлтиғи... шўр даламиз бетидай-шўр даламиз бетидай бўлди. 
Кўнглим айниди. Таомни таъбим тортмади. 
Қошиқни таом ташладим. Юзимни чет олдим. Теварак-бош алангладим. 
Бўлмади — қорним очлигидан таом ичдим, ўлмайинни кунидан таом ичдим. 
Таом ича-ича аёлимизга разм солдим. 
Бечора далада-да бир кўйлакда юради, уйда-да бир кўйлакда юради. 
Бечора кунда-да бир кўйлак кияди, тунда-да бир кўйлак кияди. 
Бечора ҳафталаб бир кўйлак кияди, ойлаб бир кўйлак кияди. 
Кўйлак алмаштирайин демайди. Кўйлак тугул, қўлтиқ тугул — ойна қарамайди. 
Ойна қараш учун вақт тополмайди — қўлтиқ қарайдими, қўлтиқ эслайдими... 
Оғзим таомда бўлди, кўзим аёлимизда бўлди. Тикилиб-тикилиб таом едим. 
Шунда... шунда... гўзаллар хаёлимдан бир-бир ўтди. Хаёлимда —гўзаллар бўлди, кўз 
олдимда аёлимиз бўлди. 
Мен ўйлаб-ўйлаб қолдим... 
Бу зот... бу зот... гўзаллар намойишида иштирок этса... нечанчи ўринни... нечанчи совринни 
олар бўлди? 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling