Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
84
димоғларим аксириб-аксириб қолди. 
Бир хушрўй баргли ўт билан рўпарў бўлдим. 
Ўт бир барги нопармон бўлди, ўт бир барги қип-қизил бўлди. Ўт учида попуги-да бўлди. 
Попугида ғуж-ғуж доналари-да бўлди. 
Бегона ўт кўзимни олди. Бегона ўт кўнглимни олди. Бегона ўт завқ-шавқимни олди. 
Ёввойи тожихўроз ана шундай ўт бўлди! 
Тожихўроз дони шамолда учса — беш минггачайин болалайди. Тожихўроз дони сувда оқса 
— беш юз минггачайин болалайди. 
Эркак қамиш ичида оппоқ похолдайин пўпаги бўлади. Шу пўпагидан ичи мўрт бўлади. Бир 
қайириб синдирса бўлади. 
Урғочи қамиш юлиш ит азоб бўлди! Урғочи қамишни тортдим — юлинмади. Урғочи 
қамишни қайирдим — синмади. 
Шу чайирлиги учун-да урғочи қамишдан бўйра қиладилар! 
Урғочи қамиш барги кафтларимни тилди. Урғочи қамиш барги бармоқларимни тилди. 
Мисоли олмос билан кесмишдай тилди! 
Тиликларимдан қип-қизил қон кўпирди, 
Мен тиликларимни лабларим билан сўрдим. Мен тиликларимни тупугим билан намладим. 
Мен тиликларимни қуруқ тупроқ босиб дориладим. 
Қоним қолди. Аммо тиликларим ачишиб-ачишиб оғрий берди. 
Мен қоп-қора нўхат ҳосилли итузум юлдим. 
Мен ҳандалак ҳидли зарпечак юлдим. 
Қирқбўғин ғўзаларимни ёпиб-ёпиб ўсди. Қирқбўғин ғўзаларимни ўраб-ўраб ўсди. 
Қирқбўғин ғўзаларимни бўғиб-бўғиб ўсди. 
Далаларимда кўк чирмовиқ-да сероб бўлди, сариқ чирмовиқ-да сероб бўлди. 
Чирмовиқлар ғўзаларим танини ўраб-ўраб олди. Чирмовиқлар ғўзаларим жонини сиқиб-
сиқиб олди. 
Мен қирқбўғинларни чангаллаб-чангаллаб юлиб ташладим. 
Мен чирмовиқларни тирноқлаб-тирноқлаб юлиб ташладим. 
 
14 
Ётардан олдин қўлларимни олқиндилаб-олқиндилаб ювдим. 
Кафтларимни қайроқтош билан қирдим. Бармоқларимни қайроқтош билан ишқаладим. 
Кафтларим ави-бужи кир бўлиб қолди. Бармоқларим чизиқ-чизиқ қора бўлиб қолди. 
 
15 
Идоралаб бориб эдим, раисимиз остонада олдимни олди. Ичкаридан қоғоз ўроғлиқ бир нима 
олиб келди. 
— Манавини бизникига олиб бориб беринг, Деҳқонқул ака, — деди. 
— Бу нима? — дедим. 
— Қўй гўшт. Аёлга айтинг, катталарбоп овқат қилсин. Юқоридан одам бор. Тағин, бера 
солиб қочманг, гўштни майдалаб беринг. 
— Майлис нима бўлади, раис бова? 
— Ўша ўзингиз билган майлис-да, боринг. 
— Тағин қайтиб келайинми? 
Келиб юрманг, аёлга қарашинг, боринг. Мотоциклимни раисимиз дарвозаси олдида 
тўхтатдим. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling