Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
20 Мен бегона ўт учун гўнг солиб эдимми? Мен бегона ўт учун сув бериб эдимми? Далаларимни шундай ўт босди, шундай ўт босди! Ғўзаларим бегона ўт остида қолди. Ғўзаларим бегона ўт чангалида қолди. Далаларимда етмиш хилдан зиёд бегона ўт ўсди! Далаларим пахтапайкал бўлмади — далаларим ўтпайкал бўлди. Ғўзаларим нозик даврида бўлди. Ғўзаларим сертомирламади. Ғўзаларим ботин ерламади. Бундай вақтда далага трактор солиб бўлмайди. Трактор ерни парча-парча кўчириб ташлайди. Ғўзаларим ерпарчалар билан кўчиб-кўчиб қолади. Ғўзаларим қуриб-қуриб қолади. Айни вақтда ғўзаларимга кетмон солиб-да бўлмайди. Ғўзаларимга кетмон-да зиён беради. Бирдан-бир йўлим — бегона ўтларни битта-битталаб юлиб ташлаш бўлди. Айни вақтда униб чиқмиш бегона ўтларни юлиб ташлаш мушкул бўлмади. Булар бир йиллик бегона ўтлар бўлди. Бир йиллик бегона ўт томири ер остлаб кетмайди. Шундай ер юзасида бўлади. Боиси — бир йиллик бегона ўт дондан болалайди. Дастлаб қўлим тегмиш ўт такасоқол бўлди. Такасоқол ингичка барг ўт бўлди. Узун-узун ўт бўлди. Оппоқ танли ўт бўлди. Оёқларим уюшиб-уюшиб қолди. Тиззаларим шол-шол бўлиб қолди. Кун қоқ миямдан уриб турди. Мен тизза суяниб қад ростладим. Тиззамдан пастим қақшаб-қақшаб олди... Чўнқайиб ўтиришдан оёқларим безиллаб қолди. Энди ерга икки букилдим — тўрт оёқ бўлдим. Белим баландда бўлди. Икки оёғим эгатда бўлди. Икки қўлим пуштада бўлди. Бир нозик танали бегона ўтни ушладим. Бу печак ўт бўлди. Оппоқ гуллик. Нўхатсимон донлик. Донлари бир юз қирқ мингтача болалагич ўт. Мен печак ўтни томири билан суғуриб ташладим. Мен энди бориб турмиш зараркунанда ажриққа дуч келдим. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 74 Ажриқ ғўза кўкариб чиқмасдан олдин кўкаради. Боиси — ажриқ томирдан кўкаради. Ўзга бегона ўтлар ғўза билан иши бўлмайди. Боши етганичайин ўз ҳавосида ўсиб ёта беради. Ажриқ ғўза бўғзидан олади. Ажриқ ғўза белидан олади. Ажриқ ғўзани томир оттирмайин ўраб-чирмаб босади. Ажриқни йўқотиб бўлмайди! Эмишки, лайлак юксакдан-юксак бир қояда уя қўйибди. Лайлак уясига хасчўп ташибди. Хасчўплар орасида бир қовжироқдан-қовжироқ ажриқ хас-да бўлибди. Куз ўтибди, қиш ўтибди, баҳор ўтибди, саратон ўтибди. Бир йилдан кейин шамол ана шу ажриқ хасни уядан ерга учириб туширибди. Лайлак уясидан тушмиш хасни кўриб қолибди. Лайлак ўз маконига содиқ қуш-да — макони бир ғишти бўлмиш хасни олиб жойига қўйиш учун қуйи шўнғибди. Лайлак хасни тумшуғи билан тортқилайди — бўлмабди. Лайлак хасни тумшуғи билан юлқилабди — бўлмабди. Боиси — ажриқ хас ерда аллақачон томир отиб қолибди! Мен бармоқларимни ер ботириб-ер ботириб ажриқ томир ковладим. Кўз олдим қоронғи бўлди. Қўшқўллаб ер суяндим: Қаддимни кўтарайин дедим — кўтаролмадим. Белим қотиб қолди. Бир қўлимни белимга тираб қаддимни кўтардим. — Ай, белим-е, белим! — дедим. Дардимни кимга айтдим — ўзим-да билмадим. Қабатимда ўтоқ қилмиш деҳқонлар ўз дарди ўзи билан бўлди. Тағин икки букилдим. Бир қўлим билан ғўза ушлаб турдим. Бир қўлим билан бегона ўт юлдим. Шундай қилмасам бўлмайди — ғўзаларим бегона ўт билан қўшилиб юлиниб қолади. Ғўзаларим ости кўчиб-кўчиб қолади. Далаларим адоғигачайин ана шундай икки букилиб бора бердим. Далаларим адоғигачайин ана шундай қад кўтармай бора бердим. Қаддимни кўтарсам бўлмайди — тағин букилолмай қоламан. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling