Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
69 Уйда бот-бот ўйладим — аммо эслай олмадим. Бор-е, дедим-да, ётиб олдим. Азонда ўйлаб-ўйлаб топдим. Тағин эсимдан чиқмасин дея, ичимда дотация-дотация... дея ўтирдим. Бир аёлимизга қарадим, бир болаларимизга қарадим, бир онамизга қарадим. Гап очайин дея, баҳона қидирдим. Бирови-да дастурхондан бош кўтармади. Худди чўлдан келмишдайин ҳур-ҳур чой ичди. Бирови-да дотация билан иши бўлмади! Шу тобда аёлдан-да хафа бўлдим, болалардан-да хафа бўлдим. Ичимда дотация-дотация... дея ўтира бердим. Баҳона қидирдим — буёғимга қарадим, баҳона қидирдим — уёғимга қарадим. Охири топдим! Ойсулув қизимиз чойга иккита-учталаб қанд солди. Мен насиҳатомуз гап очдим. — Қандни битта-битталаб енглар, дотацияда яшаймиз, — дедим. — У нима дегани? — деди аёлимиз. Ана шунда жоним кирди! Кафтларимни тиззаларим тирадим, кўкрагимни кўтардим. Бошимни ғоз тутдим. — Ҳали, дотацияни билмайсанми? — дедим. — Дотацияни-я? Ай, кўрсавод-е, ай, кўрсавод- е! Қириниб-қириниб томоқ қирдим. Донишманд-донишманд сўзладим: — Мактабни неча билан битириб эдинг? Ай, кўрсавод-е! Дотация, бу... хў-ўш... муттаҳамларча яшаш... йўқ, давлат қарамоғида яшаш... йўқ, қарз бўлиб яшаш демакдир, ҳа! — Қирилиб адо бўлгур, бизни раисимиз-да шундай деяр эди, — деди онамиз. — Йўғ-е! — дедим. — Эса-чи. Мен ҳам бор... оти нима эди? — Дотация. — Ана шундай гап-да бор! Ўйнаб қўяй, ота-боболаримиз-да дотацияда яшабди-да? Отангга сўйилган кал улоқ — сенга-да бўлади шул улоқ, бўлибди-да? 15 Ғўзаларим томири гирдида аччиғ зах бино бўлди. Аччиғ зах ғўзага эл бўлмайди. Аччиғ зах ғўза томирини чиритиб-чиритиб ташлайди. Мен дарҳол ғўзаларимга сув бердим. Аччиғ захни сув билан қувиб-қувиб ҳайдадим. Ғўзаларим томири озод-озод нафас олди. Ғузаларим томири ёйилиб-ёйилиб роҳат олди. 16 Қош қорайди. Ғўза билан ёввойи ўт фарқига бориб бўлмай қолди. Ана шунда аёлларга жавоб бердим. Аёллар бирин-кетин қишлоқ йўл олди. — Эртага кун чиқмай келинглар, салқинда иш унади! — дедим. — Эртага бозор-ку! — деди биров. — Ўйнаб қўяй, пахта бозорни биладими! — Бу дунёдан дам нималигини билмай ўтамизми энди. — Дам оласан, пенсияга чиқ, пенсияни жарақ-жарақ олиб, еб ётасан! — дедим. Аёлимиз шийпондан боласини олиб келиб узатди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 70 — Ў-ўй, манавини олдига ўнгариб кетсин, оёғимда оёқ қолмади, — деди. — Бор-е, мен ҳозир идорага кетаман, — дедим. Аёлимиз боласини қайтиб олди. Жеркий- жеркий бағир босди. Аёлимиз боши узра гумбаз тугун қўндирди. Аёлимиз бағри аро қўшқўллаб бола қучди. Аёлимиз қишлоқ йўл олди. Қўл-ҳимосиз гумбаз ҳавода сузиб юрмиш шар мисол қишлоқлади. Қўл-ҳимосиз гумбаз тугун оҳиста тебрана қишлоқлади. Аёлимиз қўшқўллаб-қўшқўллаб бола қуча-қуча қишлоқлади. Аёлимиз аёллар ашуласини айта-айта қшплоқлади: — Кўрган куним қурсин. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling