Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
6 Оқшом вақти қизимиз илиқ сув қуйди. Мен қўлларимни олқиндилаб-олқиндилаб ювдим. Бот-бот ювдим. Кафтларимда ғўза кўки билан иси ўтириб қолди. Тирноқларим ораси қоп-қора бўлиб қолди. Мен тирноқларим орасини тирноқ тиқиб ковладим. Мен тирноқларим орасини гугуртчўп тиқиб ковладим. Мен тирноқларим орасини жуволдиз тиқиб ковладим. Тирноқ учларим қоп-қоралигича қолди. Тирноқ учларим кир-кирлигича қолди. 7 Уйқумда биров йиғлади. Мен олдин тушим, дея ўйладим. Йиғи ҳаминқадар зўрайди. Шунда, уйқум қочди. Нимкала кўз очдим. Уйқули қарадим. Бешикдаги чақалоғимиз йиғлади. Мен аёлимизни узала туртдим. Аёлимиз инг-инг эта жимиб қолди. Мен энди аёлимиз биқинидан нуқиладим. — Ай, тур, боланг йиғлаяпти, — дедим. Аёлимиз тўлғонди. Аёлимиз уйқусиради. — У-у-у... — деди. Ётмиш зайли бешикка қўл узатди. Бешик тебратиб-тебратиб ухлади. Чақалоғимиз узмади. Чақалоғимиз мижжа қоқтирмади. Чақалоғимиз қулоқ-мияни еди! Мен зада-зада туриб ўтирдим. Аёлимизни тебратдим. — Ай, жонинг борми? Анави йиғлаяпти деяпман! — дедим. Аёлимиз даст туриб ўтирди. Бешик пардани очди. Бешик тебратгичда осилмиш ўйинчоқларни шалдиратди. — Ҳа, жоним?! — деди. — Нима дейсан, жоним?! Ўчир, бўлди, ўчир! Чақалоғимиз шунда-да ўчирмади. Биғғ-биғғ йиғлай берди. Аёлимиз ёмон қилиқ қилди-ёв — чақалоғимиз энди чирр-чирр йиғлади. Аёлимиз чимчилаб олди-ёв! Мен хит-хит бўлдим — аёлимиз елкасидан итариб ташладим: Аёлимиз бир мункиб олди. — Ҳа?! — деди. — Нимага уради?! — Нимага болани урасан? — Ким ураяпти?! — Сен ураяпсан. — Урмадим! — Урдинг. Бўлмаса, бола бундайин чинқириб йиғламайди. — Урмадим деяпман-ку! — Урмаган бўлсанг, чимчиладинг. — Бўлмаса, нима қил, дейди?! — Болани чимчилама, йиғлоқи бўп ўсади. Эркалат, суй! Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 64 — Майли, бўлдими, майлими?! Аёлимиз бешик тебратди. — Ўчир дейман, ўчир! — деди аёлимиз. — Сенлардан қачон қутуламан-а, қачон қутуламан! Тағин чақалоғимизга бўлишдим. Тағин чақалоғимиз тарафини олдим. — Болани жеркма, — дедим. — Нима қилайин, ҳадеб бўкира берса?! — Эмчак бер. — Оғзига эмчак тутсам, олмаса нима қишайин?! Бўлмаса, ўзи келиб эмчак берсин?! — Бир эмчак бериш қўлингдан келмаса, аёл бўп нима қилиб юрибсан? — Уф-ф, ўчир! Ма, эм! Ўчир, эм! Уф-ф, сенлардан ўлсам қутуламанми-а, ўлсам қутуламанми!.. Аёлимиз заҳар билан-заҳар билан бешик тебратди. Бешик йўрға гурс-гурс бориб келди. Бешик йўрға дўқ-дўқ бориб келди. Сағал ўтди — чақалоғимиз тинди. Кўзим кетди. Тушимда нимадир... нимадпр бир нима йўқ бўлди. Ялт этиб уйғондим. Даст туриб ўтирдим. Чин, қабатимда аёлимиз йўқ бўлди. Аёлимиз бешик осилиб ухлади. Аёлимиз пиш-пиш ухлади. Бир кўнглим—уйғот, деди. Бир кўнглим — қўй, ухласин, ҳадемай тонг отади, деди. Ётдим-ётдим — аёлимизга раҳмим келди. Тағин, уйқусида ағнаб тушмасин дея, сочларидан оҳиста тортдим. — Ай, тур, жойингга ёт, тур, — дедим. Аёлимиз бир сесканиб тушди. Аёлимиз чақалоғим йиғлаяпти дея, гурс-гурс бешик тебратди. Аёлимиз чақалоғим йиғлаяпти дея, айтиб-айтиб бешик тебратди: — Уф-ф, сенлардан ўлсам қутуламанми-а, ўлсам қутуламанми!.. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling