Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
62
Қиблатоҳда уч кунлик ой бўй-бўйлади. Ой ўроқдай бел-бел бўйлади. 
Аёлимиз даладан келди. Шийпон кетида ияк-чаккасини рўмоли билан ўраб турди. Менга 
қараб ияк силтади — нима дейсиз, деган бўлди. 
— Берман кел, — дедим. —Мана, дўхтир бовани олиб келдим, сени бир кўрсатайин, дедим. 
Аёлимиз рўмолини бўйнидан ошириб ўради, ерга қаради. Калиши учи билан ер чизди. 
— Берман кел, дейман! — дедим. 
Аёлимиз бош силтади — бормайман, деган бўлди. 
— Ай, сенга айтаяпман! — дедим. — Дўхтир сени одам деб келди! Дўхтирни сендан бошқа-
да ишлари мўл! 
Аёлимиз ердан кўз олмайин зайли шийпон ичкарилади. 
Расул дўхтирдан ийманаяпти, дея ўйладим. Кетидан кириб бордим. 
— Ай, нимадан уяласан, дўхтир ўзимизни Расулбой-ку, юр, — дедим. 
Аёлимиз шаҳодат бармоғини чаккасига нуқиб-нуқиб кўрсатди. 
— Ҳа, калланг оғрияптими? — дедим. 
— Ў-ўй, бу кишида калла борми ўзи? — деди аёлимиз. 
— Бор, нима эди, бор? 
— Калласи бўлса, дўхтир чақирадими? 
— Дардга дўхтир чақирмай, кимни чақиради? Аёлимиз тағин чаккасига бармоқ нуқиб 
кўрсатди. 
— Бўлмаса, дардингни менга айт, — дедим. — Мен Расул дўхтирга бориб айтаман. Дўхтир, 
шундай-шундай экан, дейман. 
Аёлимиз бош чайқаб кулди. Аёлимиз ерга қараб кулди. Аёлимиз оғиз ушлаб кулди. 
Аёлимиз деразадан уч кунлик ойга ишора берди... 
 
5 
Ғўзаларим йигирма кунлик бўлди. 
Мен ғўзаларимни яганалар бўлдим. 
Жўя чўнқайиб ўтирдим. Силжиб-силжиб ғўза яганаладим. 
Мен суғуриб-суғуриб ғўза яганаламадим — суғурилмиш ғўза қабатида қолажак ғўза 
томирлари жойидан кўчиб-кўчиб қолади. 
Мен чимдиб-чимдиб ғўза яганаладим. Мен қўшқўллаб-қўшқуллаб ғўза яганаладим. 
Бир қадамда йигирма-йигирма бештадан ғўза бўлди. 
Бир ғўзам танаси оқимтил бўлди — ғўзам томиридан зил кетди. Демак, ғўзам энди одам 
бўлмайди. 
Мен ана шу ғўзамни чимдиб ташладим. 
Бир ғўзамни бир барги бор бўлди, бир барги йўқ бўлди. Яккабарг бўлди. Яккабарг ғўза — 
чала ғўза! 
Мен яккабарг ғўзамни чимдим ташладим. 
Бир ғўзам барглари илма-тешик бўлди. Донача-донача бўлди. Демак, ғўзам элбурутдан 
дардманд бўлди. 
Мен дардманд ғўзамни чимдиб ташладим — соғлом ғўзаларимга дарди юқмасин, дедим. 
Бир ғўзам пушта ёнбошида бўлди. Бир ғўзам жўя ичида бўлди. Иккови-да соғлом-соғлом 
ғўза бўлди. Аммо зиёди ғўзалар бўлди. Боиси — ўз жойида кўкармаган ғўзалар бўлди. 
Мен икковини-да чимдиб-чимдиб ташладим. 
Нимжон-нимжон ғўзаларни чимдиб-чимдиб ташладим. Майиб-майиб ғўзаларни чимдиб-
чимдиб ташладим. 
Кесаклар орасида қолмиш ғўзаларимни силаб-сийпаб ростладим. Кесакларни кафтларимда 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
63
уматиб-уматиб сочдим. 
Бармоқларимни ер ботириб-ер ботириб ғўзаларим ост-устини мулойимладим. 
Бир қадамда тўққиз-ўн тупдан соғлом-соғлом ғўза қолдирдим. 
Бир ҳафтадан кейин иккинчи бор яганаладим. 
Бу сафар елти-етти тупдан ғўза қолдирдим. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling