Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
18 Намозшомда раисимиз дарвозасини олиб турдим. Раисимиз келди. Раисимиз билан ароқ ҳиди-да келди. — Шефни жўкандим, — деди раисимиз. — Клара Ходжаевнани жўнатдим. Қани, бундайчикин турибсиз? — Оқтупроқ далани нима қиламиз, раис бова? — дедим. — Нима қилардингиз — экинг, Шеф айтди — экинг! — Эккан билан... — Биламан! Лекин райком секретари оғзидан чиққан гап — қонун-да! — Меҳнат қилган кираси эмас-да? — Биламан! Лекин райком секретари буйруқ берди-да! Экмай кўринг — эрта-индин райкомга устимиздан юмалоқ хат тушади! Мени-да аёл зоти бино этди. Болхин теримчи онамиз айбимдан ўтсин — аёл аралашмиш иш расвои радди бало бўлади. Мени-да аёлим бор — у бир этак фарзанд туғиб берди. Бир этак фарзандларим онаси бўлмиш аёлимиз, мен учун қўли косов аёлимиз, мен учун сочи супурги аёлимиз айбимдан ўтсин — аёл аралашмиш иш очиқ мозор бўлади. Мени-да қизларим бор, қизларим гуноҳимдан ўтсинлар — аёл аралашмиш сиёсат юрт шўри бўлади, аёл аралашмиш сиёсат эл шўри бўлади. 19 Саккиз кун қарадим, тўққиз кун қарадим, ўн кун қарадим — қани энди, оқтупроқ даламда чигит бўртса, қани энди оқтупроқ даламда чигит уч берса. Оқтупроқ далам кал калладай ялтираб тура берди. Охири тоқатим тоқ бўлди — оқтупроқ даламни буздим. Оқтупроқ даламни сувладим. Оқтупроқ даламни тобладим. Қайта экдим. 20 Шу-шу — вакила аёл бир оёғи далаларимда бўлди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 55 — Ўзи, шу пошикастани касби нима? — дедим. — Идеология! — деди раисимиз. Шундан буён раҳматлик мактаб директоримизни қизини Идеология дегич бўлдим. 21 Тоғ чўққилари узра кўмир-кўмир булут тошди. Далаларим бошида кўмир булут тугул оппоқ булут-да бўлмади. Мен кўнглимни тўқлаб уйга келдим. Кечаси бир маҳал момақалдироқ гулдуради. Мен ташқарилаб қарадим. Қиблагоҳда сим-сим: яшин ёнди. Кўндаланг ёнди. Тикка ёнди. Шаррос-шаррос ёмғир ёғди. Мен қўлимга хитойи фонаримни олдим. Елкамга кетмонимни олдим. Жарариқ йўл олдим. Жарариқ тўлиб сел оқди. Тошиб-тошиб оқди. Мен дала бошини қарадим. Этларим бир увишиб олди. Сел Жарариқдан тошди. Сел дала ариққа ўтди. Сел ариқ қулоғини олди. Сел далаларим оралаб оқди. Мен этикларимни суғурдим. Чолворимни липпа урдим. Сел ораладим. Шу теваракда кесак бўлдими, тош бўлдими — қулоққа олиб келиб босдим. Трактор темирларини олиб келиб босдим. Сел барини ювиб-ювиб оқди. Мен кетмон билан чим ўйиб-чим ўйиб босдим — сел чимларни-да ювиб оқди. Тан-жоним тер бўлди. Ўнгирим билан бет артдим. Энтикиб нафас олдим, — Бор-е! — дея кетмонимни отиб юбордим. Селга қараб ўтирдим. Сел остида қолажак далаларим кўз олдимга келди. Мен иштончан бўлдим. Кўзимни чирт юмиб селга оёқ солдим. Сел яхдай-яхдай бўлди. Мен қулоқда тикка туриб сел балогардон бўлдим. Сел белимга урди. Сел кўкрагимга урди. Мен қулоч ёйиб-ёйиб сел балогардон бўлдим. Сел дала ариққа деярли ўтмай қолди. Сел ёғоч оқизиб келди — ёғоч кўкрагимга тегиб-тегмай ўтди. Сел шохча оқизиб келди — шохча кўкрагимга тегиб-тегиб ўтди. Тан-жоним яхлади. Суякларим қақшади. Тишларим тик-тик этди. Бир маҳал тиззаларимга зилдай бир нима келиб урилди. Зил нима тиззаларимдан оёқларим юзига тушди. Оёқларим юзида оқмай қолди. Оёқларим бир оғриди, бир оғриди! Бақирайин дея оғиз очдим — овозим чиқмади. Оёқларим бировини қўйиб бировини тортдим — зил нима остидан тортиб ололмадим. Оёқ панжаларим танам учун бегона бўлиб туюлди. Панжаларимни қимирлатдим — панжаларим-да қимирламади. Бошим айланди. Кўнглим озди. Кўзим тинди... Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling