Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
13 Дарвозамиздан ичкарилаб эдим — Ойсулув қизимиз пешвоз чопиб келди. — Ота, суюнчи беринг, қалдирғочларимиз келди! — деди. Даҳлизимиз шипига назар солдим — чини билан инда бир қалдирғоч бўлди. Тағин иккита қалдирғоч шиплар аро учиб юрди. Кўзим қувонди. — Ўйнаб қўяй, ўйнаб қўяй… — дея пичирладим, Қалдирғочлар чиндан-да ўзимизни қалдирғочларми ё бегонами, дея синчиклаб-синчиклаб қарадим. Қалдирғочларда улги-да бўлмади, тамға-да бўлмади. Чин-да — Қалдирғочлар кийим киймайдилар. Қалдирғочлар сўйламайдилар. Қалдирғочлар кулмайдилар. Шундай бўлса-да, мен ич-ичимдан туйдим: уйимизни топиб келибди — ўзимизни қалдирғочлар бўлади-да. Қалдирғочларимиз бошимиз узра учди. Чарх-чарх учди. Гир-гир учди. Қалдирғочларимиз инларида қатор бўлиб ўтирди. Қалдирғочларимиз бизга мўралаб-мўралаб ўтирди. Қалдирғочларимиз бизга мўлт-мўлт ўтирди. Мен ташқарилаётиб эдим — бир қалдирғочимиз бошим узра чирқ-чирқ айланди. Қалдирғоч қанотлари телпагимга тега-тега айланди. Қалдирғочимиз мен билан салом-алик қилди-ёв! Қалдирғоч қанотлар ҳавоси пешонамни силаб-сийпаб айланди. Қалдиррочимиз мен билан ўпишиб-ўпишиб кўришди-ёв! Мен кула-кула кўзларимни чирт юмдим. Мен кула-кула бетларимни чет бурдим. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 51 — Хуш кўрдик, жониворлар, хуш кўрдик! — дедим. 14 Далаларимга вакил келар бўлди. — Элбурутдан вакилга пишириб қўйибдими, — дедим. — Ҳали чигит экиб бўлмаган бўлсак. — Энди, хўжалигимиз гуллаб-яшнайди! — деди раисимиз. — Район вакили ўзимиздан бўлди. — Қани, эшитайлик, қани? — дедим. — Ўртоқ Клара Ходжаевна район партия комитети учинчи секретари бўлдилар. Айни вақтда хўжалигимизга вакила этиб тайинландилар. — У киши ўзимизданми? — дедим. — Ўзимиздан-да. Мактаб директори бор эди-ку, ўша директорни қизлари-да. — Э, ҳа, бўлди! — дедим. — Раҳматлик мактаб ди-екторимизни фарзандлари-да? — Ҳа-а, каллангиздан! Ана ўша мактаб директорини қизлари! — Раҳматлик мактаб директоримизни қизлари кўп эди, қайси бири бўлди? — Ўртоқ Клара Ходжаевна! Роза Ходжаевна обкомда ишлаяптилар! — Бўлди-бўлди, — дедим. — Эгизаклар-а? Эсладим-эсладим. Раисимиз шийпон олдини саранжом-саришталади. — Эшаклар кўздан панага олинсин! — деди. Деҳқонларимиз эшакларини Жарариққа бойлаб келди. Самад бобо қирчанғи отини етаклаётиб эди, раисимиз ўнг қўлини кўтарди. — От турсин! От— маданий ҳайвон! — деди. 15 Шийпонимиз олдида машиналар қатор бўлди. Олд машинадан бир аёл тушди. Аёл келишимли-келишимли бўлди. Аёл турмаксоч-турмаксоч бўлди. Аёл турмаксочлари қалдирғочларимиз уясидай-уясидай бўлди. Аёл шийпонимиз теварак-бошига қараб-қараб олди. — Нормално, нормално! — деди. Аёл қўл узатиб кўришди-кўришди — мен билан муқобил бўлди. Мен аёлни қизим-қизим, дейин дедим — катта одамни қизим дейиш учун тилим бўлмади. Мен аёл отига хон ё ғул қўшиб айтайин, дедим — фарғоначи бўлмадим. Бўлдим-бўлдим, сурхони бўлдим — байча дейин-да. — Қани, ё, бисмилло! — дея қўшқўллаб кўришдим. — Омонгинамисиз, Кларабайча? Вақтигинангиз хушми, Кларабайча? Ўйнаб-кулибгина юрибсизми, Кларабайча?.. — Нима-нима? — Кларабайча? Аёл лаб бурди. Аёл қош керди. — Байча? Какая байча? — деди. — Мен Клара Ходжаевнаман! Мен нима дейишимни билмадим. Мен кўз остимдан раисимизга қарадим. Раисимиз узр сўра, дея қўлини кўксига қўйиб ишора берди. Мен дарров ўнг қўлимни кўксимга қўйдим. — Тавба қилдим, — дедим. Аёл ана шунда юзимга тикилиб қаради! Аёл сергакланди. Аёл қизариб-бўзарди. Аёл... ирганди! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling