Тоғай
Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
49
10
Тукли чигит бўлади, туксиз чигит бўлади.
Туксиз чигит бўлали-бўлали бўлади. Туксиз чигит залворли-залворли бўлади.
Туксиз чигит бехато олади, туксиз чигит бехато кўкаради.
Далаларим учун ана шу туксиз уруғ чигит келди.
Мен омборимни шамоллатдим. Дорилаб ювдим. Оҳак билан оқладим.
Омборимга тахта тўшадим. Тахта устига чигит ёйдим.
Мен бош-адоқ танапўш кийдим. Резина этик кийдим. Қўлқоп кийдим. Кўзойнак тақдим.
Уруғ чигитни ҳовуз солдим. Формалин дегич қуруқ дори билан дориладим.
Бадбўйдан-бадбўй доридан ўқчиб-ўқчиб олдим.
Шийпон олдида бир қарич қалин ёйдим. Устидан пуркагичда сув сепдим. Ёғоч курак билан
остин-устун ағдардим. Бетиним сувладим.
Уруғ чигит сувдан тўйди.
Ивитилмиш чигитни тизза бўй тўпладим. Тағин сувладим.
Чигит томирига илдизкана киради. Томирни ейди-ейди — эгри-бугри яра этади.
Чигит
қорамтир-қорамтир бўлиб қолади.
Бундай чигит кўкармайди.
Ана шу илдизканани даф этиш учун чигитнн гексахлоран билан дориладим.
Чигит униб қолмасин дея, шамоллатиб-шамоллатиб олдим.
11
Трактор кетига тўрт қутилик уруғсепгич тақдим.
Бир қутига ўн беш килодан чигит солдим.
Бир вақтлар чигит билан гербицид аралаштирдим. Чигит ер кўрди — айни вақтда
чигит
билан гербицид-да ер кўрдн.
Хлорфенидим дегич оч кулранг гербицид бир-икки паллали бегона ўтни ўн-ўн беш кун ер
остида босиб турди. Дихлорфенидим дегич кулранг гербицид кўп паллали бегона ўтни ўн-ўн
беш кун ер остида бош кўтартирмай турди.
Гербицид ер остада бир ярим ойча турди — аммо бегона ўтни тамоман йўқотолмади.
Ёмондан-ёмони — гербицид бегона ўт билан баробар ўн-ўн беш кун чигитни-да ундирмай
турди. Гербицид пахтани ўн-ўн беш кун ҳаяллатди.
Шу боис, мен энди гербицид баҳридан ўтдим.
Катталардан лалми-лалми дўқлар эшитдим.
Аммо гапимни қайтиб олмадим.
Do'stlaringiz bilan baham: