Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
www.ziyouz.com кутубхонаси
45
— Бу жойни оти нима? — дейди.
— Пахтазор, — дейман.
— Пахтазорда пахтадан бошқа нима бўлмаса, улим нимага йўлиқади?
Зиёдни онаси кафтини пешонаси соябонлаб қарайди.
Бирон-бир нима топаманми, дейди—
тополмайди.
Зиёдни онаси сукут олиб қулоқ солади.
Бирон-бир нима эшитаманми, дейди —
эшитолмайди.
Ана шунда Зиёдни онаси пахтазор қараб-пахтазор қараб чақиради:
— Зиёд-у-у-у!
Мен Зиёдни онаси қўлидан тортиб-тортиб йиғлаб қўя бераман.
— Юринг кетамиз, момо! — дейман. — Юринг кетамиз, ҳозир самолёт келади!
Зиёдни онаси гапимни корламайди. Энтикиб-энтикиб чақиради:
— Зиёд-у-у-у!
Зиёдни онаси ўпкаси тўлиб-тўлиб чақиради:
— Зиёд-у-у-у!
73
Мен бир амаллаб Зиёдни онасини эшакка миндираман. Мен бир амаллаб эшак нўхтасидан
етаклаб оламан.
Зиёдни онаси пахтазорга боқиб-боқиб йиғлайди:
— Вой болам-ай, пахтага йўлиққан болам-ай!..
Зиёдни онаси пахтазорга айтиб-айтиб йиғлайди:
— Вой болам-ай, пахта уриб кетган болам-ай!..
Do'stlaringiz bilan baham: