Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

ТЎРТИНЧИ БОБ 
 

Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда! 
Ўйнаб қўяй! Мақолдан-да ўйнаб қўяй, шу мақолни айтмиш элдан-да ўйнаб қўяй! 
Мен далаларимга темиртиш солдим. Далаларимни қирқ сантим ўйиб ҳайдадим. 
Қирқ сантимдан чуқури ҳаво кўрмаган ер бўлади. Сув кўрмаган ер бўлади. Ўлик ер бўлади! 
Ер чуқур ҳайдалса — ана шу ўлик ер юзалаб-юзалаб қолади. 
Ўлик ерда чигит қийғос унмайди. Ўлик ерда ғўза ўз вақтида етилмайди. Ўлик ерда пахта 
ҳаяллайди. 
Мен темиртиш билан далаларимни ёнбошлаб-ёнбошлаб ҳайдадим. Мен темиртиш билан 
далаларимни палахсалаб-палахсалаб ҳайдадим. 
Далаларим ости устун бўлди, далаларим усти остин бўлди. 
Далаларимда кўрсичқонлар ўрмалаб чопди. Далаларимда кўрсичқонлар йўрғалаб чопди. 
Ҳа, ўйнаб қўяй, бидир-бидир йўрғалашларингдан, ўйнаб қўяй, дедим. 
Кўрсичқон ер ковлай беради, ер ковлай беради — далаларимни мулойимлайда-да. 
Кўрсичқон бир ер ости, бир ер усти бўйлаб бидирлай беради-бидирлай беради — ер ости ҳаво 
йўлларини очади-да. Кўрсичқон ер остини шамоллатиб-шамоллатиб туради-да. 
Шу боисдан кўрсичқон бор дала семиз-семиз келади. Кўрсичқони бор дала унумли-унумли 
келади. 
Далаларим ғимир-ғимир чувалчанг бўлди. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
Мен тағин-да хушвақт бўлдим — чувалчанг бор дала даламисан-дала бўлади. Чувалчанг бор 
дала далалар гултожи бўлади. Чувалчанг бор дала далалар хўрози бўлади! 
Боиси — чувалчанг ерда бор бўлмиш жами нимани чиритиб-чиритиб ўғит этади. Чувалчанг 
ерни қайта-қайта ишлайди. Чувалчанг ерни майин-майнн сақлайди. 
Далаларимда оппоқ-оппоқ қуртлар-да бўлди. 
Темиртиш изидан қарғалар эргашди. Темиртиш изидан қушлар эргашди. 
Қарғалар оққурт овлаб еди. Қушлар чувалчанг териб еди. 
Мен қарғалар қилмишидан рози бўлдим — оққурт ҳэшаротлар онаси бўлади. Катта бўлса, 
қанот олиб учади. 
Қош қорайди. 
Мен трактор чироқларини ёндирдим. 
Чироқ ёруғида тулкилар қора берди. 
Тулкилар темиртиш кетидан эргашди. Тулкилар қўнғиз териб-қўнғиз териб еди. 
Тулкилар қаердан келди, қачон келди —унисини ёлғиз товуқлар билди. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling