Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
27 
Мен тушларда ўзимга келаман. Ошпаз қиз турғазиб олади. 
— Тур ўчоққа ўт ёқ, — дейди. — Директор тайинлаб кетди. 
Ўчоқ қошида чўк тушиб ўт ёқаман. Қозонда билқ-билқ қайнамиш шўрва кўнглимни 
айнитади. 
Мен ўқчиб-ўқчиб ўт ёқаман. 
 
28 
Йўқламада Зиёд йўқ бўлади. 
Директоримиз Физика билан Кимёни дориланувчи дала жўнатади. 
Муаллимларимиз ҳаяллаб-ҳаяллаб қолади. 
Директоримиз бизни ухлатмай олиб ўтиради. 
Ниҳоят, муаллимларимиз қайтиб келади. 
Олдин Зиёд кириб келади. Остонада кўзларини уқалаб-уқалаб туради. Мудраб-мудраб 
туради. Гап йўқ, сўз йўқ —ўз тўшаги тараф юради. Ўзини тап этиб тўшакка ташлайди. 
Директоримиз бармоқ ликиллатиб-бармоқ ликиллатиб ўзига имлайди. 
— Эй, бери кел! — дейди. —Тур, бери кел! 
Зиёд директоримиз олдига боради. Теварак-бошига аланглайди-аланглайди — ўзини хиёл 
ўнглайди. Аланглашидан — Зиед теваракда ўтирмиш болаларни энди кўради. 
Директоримиз Зиёдни лунжидан чўзади. 
— Мастми дейман! — дейди. — Буни қаердан топдиларингиз-е? 
— Даладан топдик, — дейди Физика. —Далада одамзот қораси йўқ, лекин шу бор экан. 
— Чўлибоев, Чўлибоев, деб қичқириб эдик, ғўзалар ичидан шитир-шитир этиб чиқиб келди, 
— дейди Кимё. 
— Қоронғида ғўза ичида нима қилиб юрибди экан? — дейди директоримиз. 
— Нима қилар эди, ухлаб қолибди-да. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
42
— Ўл-е, шу кунингга-е! — дея бақиради директоримиз. — Дориланган ғўза ичидаям 
ухлайсанми-а? Ухлаш учун бошқа жой қуриб қолганми-а?! Ўл-е, бор-е, ёт-е!! 
Директоримиз Зиёдни кўксидан итариб юборади. Зиёд кети билан гуп этиб тушади. 
29 
Зиёд шу ётишида қайтиб турмайди. Эртаси-да турмайди. Индини-да турмайди. Жойидан 
қимир этмайди. Кўз очмайди, туз тотмайди. 
Мен Зиёдни оғзига чой совутиб тутаман. 
— Чой ич, Зиёд ошна, чой ич, — дейман. Зиёд лабларини олиб қочади. 
Зиёд мумсик-мумсак кулимсинади. 
Зиёд шундай кулимсинади, шундай кулимсинади — бешикдаги чақалоқдай кулимсинади! 
— Туш. кўрдим, Деҳқонқул ошна, туш кўрдим, — дея пичирлайди. 
— Туш кўрдинг! Нима туш кўрдинг? 
— Самолёт кўрдим, масалан. 
— Эловрама, Зиёд ошна, эловрама. Сомолётни далада кўриб эдинг. 
— Тушимда-да самолёт кўрдим. Деҳқонқул ошна, тушимда-да самолёт кўрдим. Мен 
тушимда самолёт ҳайдар эмишман, масалан. Ўзимиз пахта тераётган далани айланиб-айланиб 
ҳайдар эмишман. Болалар менга қўл силкиб-қўл силкиб қўяр эмиш. Мен қўл силкимас 
эмишман, масалан. Сабаби — қўлларим рулда эмиш-да. Деҳқонқул ошна, қўлларим рулда 
эмиш. Бор овозим билан ашула айтиб-айтиб самолёт ҳайдар эмишман. Директор кўк кўсак 
ғўзапоя ўйнатар эмиш... Эй, ичбуруғ, сенга самолёт ҳайдашни ким қўйибди, дер эмиш. Мен 
парво қилмас эмишман, масалан. Директор энди дағдаға қилар эмиш... Туш самолётдан, дер 
эмиш. Мен ашула айтиб-айтиб самолёт ҳайдай берар эмишман. Самолётимни айлантириб-
айлантириб футбол майдонга қўндирар эмишман. Футбол майдондан чўнқайиб-чўнқайиб 
ўтарган бери бешинчи синфни самолётимга миндириб олар эмишман. Мен бешинчи синфни 
миндириб уйимизга жўнар эмишман, масалан. Директор кетимиздан ғўзапоя ўйнатиб қола 
берар эмиш... 
— Мениям самолётингга миндирасанми, Зиёд ошна? 
— Миндираман, Деҳқонқул ошна, миндираман, Фақат директорни миндирмайман. Директор 
қўл қўтарса-да самрлётимга миндирмайман, масалан... 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling