Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
24 
Саҳармардонда футбол майдон тараф чопаман. Физика билагимдан ушлаб қолади. 
— Далада... ўша далада... — дейди. Ўша дала тараф чопаман. 
Туткунда остидан байроқ билан жанда чопонни оламан. 
Ўқариқ бўйлаб қадамлайман-қадамлайман—дала қоқ бошида оёқ иламан. 
Салқин саболар этимни увуштиради. 
Шунда, элас-элас самолёт овози эшиталади. 
Хиёл ўтади — самолёт ўзи келади. Самолёт дала узра бир айланиб қайтади. 
Самолёт энди мени мўлжаллаб келади. 
Мен апил-тапил жанда чолонни ёпинаман. Байроқни олдин елкамга оламан. Ундан бошим 
узра кўтараман. 
Байроқ оғирлигидан далбанглаб-далбанглаб оламан. 
Бор кучим билан кучанаман. Тишимни тишимга босаман. Ост лабимни тишлаб оламан. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
39
Юзларим лов-лов ёниб тураман. 
Жанда чопон тешикларидан мўралайман — самолёт мени нишонлаб келади. 
Самолёт байроққа тегайин-тегайин дея учади. Самолёт тизз-тизз дори сепиб-сепиб учади. 
Мен жанда чопон йиртиқларидан учувчини кўраман. 
Самолёт кўтарила-кўтарила олислайди. 
Мен жанда чопон ичидан калламни чиқараман. 
Димоғим шундай бир заҳарда қолади, шундай заҳарда қолади! 
Мен кучаниб-кучаниб ўқчийман. Томоғимдан бир нима ана отилиб чиқайин дейди, мана 
отилиб чиқайин дейди. 
Ўқчий бериб-ўқчий бериб, кўз олдим қора бўлади... 
Оҳиста-оҳиста ўзимга келаман. Теварак-бошимга назар соламан. 
Жанда чопон сап-сариқ бўлади. Ўқариқ бўйлари сап-сариқ бўлади. Ғўза барглари сап-сариқ 
бўлади. 
Мен байроқчи баёнини карахт-карахт ёдлайман: ЯК-12 самолёт дори сепса — нақд саккиз 
қадам санаб ташланади. АН-2 самолёт дори сепса — нақд йигирма уч қадам санаб ташланади. 
Мен чап тараф узун-узун қадамлайман. Санаб-санаб қадамлайман: 
— Бир, икки, уч... 
Роппа-роса йигирма учинчи қадамда оёқ иламан. 
Боиси — бизнинг самолёт АН-2 бўлади. 
Мен йигирма учинчи қадамда байроқ кўтариб тура бераман. 
Самолёт бошим узра тизз-тизз дори сепиб ўтади. 
Мен оҳиста-оҳиста самолётга эл бўламан. 
Мен энди қабатма-қабат далага ўтиб тураман. 
Самолёт бир сидра тизиллатиб ўтади... 
Қуюқ ғўзалик-қуюқ ғўзалик далаларда икки бор дори сепилади. Боиси —илк дори ғўза уст-
уст баргларида қолади. Қайта дори эса ғўза ости баргларигачайин тушиб боради. 
Ушбу дала ана шундай дала бўлади. 
Шу боис — мен жойимда қимир этмай тура бераман. 
Самолёт икки сидра дори сепиб ўтади. 
Мен жанда чопонни силаб-силаб кўраман — кафтларим бинойидак ҳўл бўлмайди. Мен ғўза 
баргларини ушлаб-ушлаб кўраман — бармоқларим бинойидай ҳўл бўлмайди.
Шу боис, байроқ дастаси учидан ушлайман. Байроқни тўнтариб оламан. Байроқ оқ-қизилини 
оёқларим олдига тўнтариб тураман. Байроқдаста учини пешонамга теккизиб тураман. 
Ушбу ҳолат мана бундай дейди: 
«Самолёт бинойидай дори сеполмаяпти, 
самолёт бинойидай дори сеполмаяпти!» 
Учувчи байроқ тилини уқиб олади. 
Самолёт бошим узра тағин бир сидра тизиллатиб ўтади. 
Бу сафар бинойидай сепади. 
Кун тутлар учини чалиб кетади. Нам салқиндан файз кетади. 
Ғўза оралаб-ғўза оралаб келаман — уст-бошим шудринг бўлмайди. Барг сийпалаб-барг 
сийпалаб келаман — кафтларим шудринг бўлмайди. 
Шу боис, байроқни бошим узра айлантираман. Чапдан ўнгга айлантираман. Доира 
сувратида айлантираман: 
«Баргларда шудринг йўқ — дори сепманг, 
баргларда шудринг йўқ — дори сепманг!» 
Энди байроқни бошим узра бир чапимга чайқайман, бир ўнгимга чайқайман. 
«Дори сепиш тамом бўлди, дори сепиш тамом бўлди!» 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling