Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
2 Уйимизда нимамиздир йўқдай бўлди, уйимизда нимамиздир камдай бўлди. Бола-бақраларимни қарадим, — бари омон-эсон бўлди. Мол-ҳолларимни санадим — бари тугал бўлди. Товуқларимни санадим — товуқларим-да тугал бўлди. Унда кимим йўқ бўлди, унда нимам йўқ бўлди? Мен ўйлаб-ўйлаб топдим — айвонимиз шипида ҳаёт қечирувчи қалдирғочларимиз йўқ бўлди. Қалдирғочларимиз қаёққа кетмиш бўлди? Қаёққа бўларди — Афғонистонга-да. Амударё ўнг бети Афғонистон-да. Илиқ юрт оти бўлади — қалдирғочлар юрти бўлади-да. Қалдирғочлар афғон юртга сафарлабди — куз охирлабди-да. 3 Бир далам юзи оппоқ-оппоқ бўлди. Бу не бўлди? Эрта тушмиш қор бўлдими ё қиров бўлдими? Бир вақтлар ана шу далам ғуж-ғуж қамишзор эди. Қирғовулзор эди. Деновдан беш-олти қур келди. Қурлар ана шу қамишзорни теп-текислади. Пол-поллади. Шолипоя этди. Қамишзорда шундаям шоли бўлмоқлик қилди, шундаям шоли бўлмоқлик қилди-е! Қурлар ўз шолисини ўзи ташиб ололмай қолди! Шунда қурлар бизга-да бир халтадай гуруч берди. Ана шунда қозонимиз гуруч кўргандай бўлди! Ана шунда қорнимиз палов егандай бўлди! Аммо... катталар қурларни кўп кўрди. — Ўзбекистон Қурия эмас! — дея дўқлади. Шу-шу — қурлар қорасини қайтиб кўрсатмади. Шолипоя пахтазор бўлди. Мен мазкур даламни сувлаб эдим — ер усти сувни ер остига қараб сингди-сингди — ер ости суви билан қўшилди. Шунда, ер ости суви тупроқ қил-қил нозик йўлларидан ер бетилаб келди. Ер ости суви ер бетида буғланди-буғланди — ҳаволаб учиб-учиб йўқолди. Ер бетида ана шу оппоқ-оппоқ тузлар қолди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 47 Мен ушбу даламни учта полладим. Полларни тизза бўй-тизза бўй марзаладим. Марзаларни бел юзи билан тарс-тарс уриб зичладим. Полларни айлантириб ариқ қазидим. Ариқ энди бир кетмон энича бўлди. Ариқ чуқурлиги тизза бўйича бўлди. Учта полни-да лаболаб-лаболаб сувладим. Кўллатиб-кўллатиб сувладим. Кечаю кундуз пол айландим. Марзалаб бўйлаб-бўйлаб айландим. Сув марзаларни уриб кета берди-уриб кета берди. Мен сув уриб кетмиш жойларни кетмон билан битай бердим-битай бердим. Сув кўллади-кўллади — далам шўрини остига босиб-босиб юбора берди. Далам шўрини ер ўлик қатламига чўктириб-чўктириб юбора берди. Ер бетида қолмиш шўрни эса сўриб-сўриб ола берди. Оқова сув бўлиб оқиб-оқиб кета берди. Шўр даламни икки бор ана шундай кўллатиб-кўллатиб сувладим. Шўр далам шўрдан фориғ бўлди. 4 Далаларим узра мезонлар учмай қолди. Далаларим узра сокин ҳам ғамгин бир ҳолат чўкди. Далаларим мудраб-мудраб олди. Далаларим кўз илиб-кўз илиб олди. Далаларим уйқуга кетди. Мен энди далаларимга қўл уришдан тийилдим. 5 Далаларимдан қор ариди. Узун қиш қорайиб-қорайиб ётмиш далаларим ерранг-ерранг бўлди. Далаларимда омонат-омонат қотиб ётмиш кесаклар умалиб-умалиб тупроқ бўлди. Далаларим кўпчиб-кўпчиб қолди. Далаларим тўлғонди. Далаларимдан оппоқ-оппоқ ҳовур ҳаволанди. Далаларимдан элас-элас овоз ҳаволанди. Овоз далаларим остидан келдими ё олислардан келдими — билиб бўлмади. Далаларим хўрсинди. Овозда ранг-рўй-да бўлмади, овозда бўй-баст-да бўлмади. Овоз дейин дедим — овозга менгзамади, овоз демайин дедим—овоз шундай пешонамдан келди. Далаларим энтикди. Далаларим уйғонди. Далаларим кўз очди. Далам мени имлади, далам мени чорлади. 6 Бир тонна гўнгга йигирма кило калий аралаштирдим, йигирма кило фосфор арашлатирдим. Далаларимга сепиб-сепиб ташладим. Ер — хамир, ўғит — хамиртуруш бўлди. Далаларимни такрор шудгорладим. Далаларим чет-четлари чала қолмасин учун чорсилаб- чорсилаб шудгорладам. Шудгор кетидан Дилнавоз солдим. Дилнавоз — длина базовой гридёр нож — 4, дегич техника. У ер текислайди. Узунлиги ўн қадамни олади. Тўрт оёғи билан тўрт қулочлик кетмони бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling