Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
62 Қиблатоҳда уч кунлик ой бўй-бўйлади. Ой ўроқдай бел-бел бўйлади. Аёлимиз даладан келди. Шийпон кетида ияк-чаккасини рўмоли билан ўраб турди. Менга қараб ияк силтади — нима дейсиз, деган бўлди. — Берман кел, — дедим. —Мана, дўхтир бовани олиб келдим, сени бир кўрсатайин, дедим. Аёлимиз рўмолини бўйнидан ошириб ўради, ерга қаради. Калиши учи билан ер чизди. — Берман кел, дейман! — дедим. Аёлимиз бош силтади — бормайман, деган бўлди. — Ай, сенга айтаяпман! — дедим. — Дўхтир сени одам деб келди! Дўхтирни сендан бошқа- да ишлари мўл! Аёлимиз ердан кўз олмайин зайли шийпон ичкарилади. Расул дўхтирдан ийманаяпти, дея ўйладим. Кетидан кириб бордим. — Ай, нимадан уяласан, дўхтир ўзимизни Расулбой-ку, юр, — дедим. Аёлимиз шаҳодат бармоғини чаккасига нуқиб-нуқиб кўрсатди. — Ҳа, калланг оғрияптими? — дедим. — Ў-ўй, бу кишида калла борми ўзи? — деди аёлимиз. — Бор, нима эди, бор? — Калласи бўлса, дўхтир чақирадими? — Дардга дўхтир чақирмай, кимни чақиради? Аёлимиз тағин чаккасига бармоқ нуқиб кўрсатди. — Бўлмаса, дардингни менга айт, — дедим. — Мен Расул дўхтирга бориб айтаман. Дўхтир, шундай-шундай экан, дейман. Аёлимиз бош чайқаб кулди. Аёлимиз ерга қараб кулди. Аёлимиз оғиз ушлаб кулди. Аёлимиз деразадан уч кунлик ойга ишора берди... 5 Ғўзаларим йигирма кунлик бўлди. Мен ғўзаларимни яганалар бўлдим. Жўя чўнқайиб ўтирдим. Силжиб-силжиб ғўза яганаладим. Мен суғуриб-суғуриб ғўза яганаламадим — суғурилмиш ғўза қабатида қолажак ғўза томирлари жойидан кўчиб-кўчиб қолади. Мен чимдиб-чимдиб ғўза яганаладим. Мен қўшқўллаб-қўшқуллаб ғўза яганаладим. Бир қадамда йигирма-йигирма бештадан ғўза бўлди. Бир ғўзам танаси оқимтил бўлди — ғўзам томиридан зил кетди. Демак, ғўзам энди одам бўлмайди. Мен ана шу ғўзамни чимдиб ташладим. Бир ғўзамни бир барги бор бўлди, бир барги йўқ бўлди. Яккабарг бўлди. Яккабарг ғўза — чала ғўза! Мен яккабарг ғўзамни чимдим ташладим. Бир ғўзам барглари илма-тешик бўлди. Донача-донача бўлди. Демак, ғўзам элбурутдан дардманд бўлди. Мен дардманд ғўзамни чимдиб ташладим — соғлом ғўзаларимга дарди юқмасин, дедим. Бир ғўзам пушта ёнбошида бўлди. Бир ғўзам жўя ичида бўлди. Иккови-да соғлом-соғлом ғўза бўлди. Аммо зиёди ғўзалар бўлди. Боиси — ўз жойида кўкармаган ғўзалар бўлди. Мен икковини-да чимдиб-чимдиб ташладим. Нимжон-нимжон ғўзаларни чимдиб-чимдиб ташладим. Майиб-майиб ғўзаларни чимдиб- чимдиб ташладим. Кесаклар орасида қолмиш ғўзаларимни силаб-сийпаб ростладим. Кесакларни кафтларимда Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 63 уматиб-уматиб сочдим. Бармоқларимни ер ботириб-ер ботириб ғўзаларим ост-устини мулойимладим. Бир қадамда тўққиз-ўн тупдан соғлом-соғлом ғўза қолдирдим. Бир ҳафтадан кейин иккинчи бор яганаладим. Бу сафар елти-етти тупдан ғўза қолдирдим. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling