Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
тобинан майсаларимни чин оти билан атар бўлдим.
Ғўза! 
 
4 
Ўзингникидан қиз олма, демишлари ҳаққост чин бўлди. 
Аёлимизга қаттиқ-қуруқ гапириб бўлмади. Гапирайин дедим — тилим бормади. Холамизни 
қизи-да — бўламиз-да! 
Гапирмайин дедим — эркак эркак-да, тағин бўлмади. Бир оғиз гапирдим— аёлимиз 
онамизни пинжига тиқилиб ўтириб олди. Онамиздан бери келмади. 
Имо этсам-да келмади, ишора этсам-да келмади. Овозимни баландлатдим — онамиздан гап 
эшитдим: 
— Кекирдагингни кўп чўза берма, ошингни ейин! Ўзиники-да, минг қилса-да ўзиники-да — 
опасини қизи-да! 
Онамиздан паналатиб-паналатиб аёлимизга кўр-мушт дўлайтирдим. Ҳали кўрасан, деган 
бўлдим. 
Муомала отангни қулими, дейди. Муомала этдим — аёлимизни айланиб-ўргилдим. Далага 
олиб бориб айланиб-ўргилдим, даладан олиб келиб айланиб-ўргилдим. 
Аёлимиз боришда-да мазам йўқ, деди, келишда-да мазам йўқ, деди. 
Инчунин, аёлимиздан ранг кетди. Бет-боши заҳилдан-заҳил бўлди. 
Кўзлари сузилиб қолди. Дармондан қолди. 
Кўнглим ҳадик олди. Эшагимни миндим-да, Расул дўхтирга бордим. 
Расул дўхтир қутисини ковлади. Олдимга бир-иккита дори ташлади. 
— Мана шуларни бир кунда уч мартадан ичирасиз, — деди, — уч кун ичса, ўзидан-ўзи яхши 
бўп кетади. 
— Олдин ўзини бориб кўринг-да, дўхтир. 
— Кўриш шарт эмас, кўрмасдаи биламан.
— Нимани биласиз? 
— Дардини биламан. Ҳозир кун қизияпти. Витамин етишмаётганда, витамин. 
— Витамин бор, дўхтир, витамин бор. 
— Витамин етишмайди, витамин! Шундай кун тиғида пахтада ишлашни ўзи бўлмайди. Ит 
азоб, ит азоб! Бари дард ана шундан. 
— Ўйнаб қўяй, дўхтир, ўйнаб қўяй, витаминларингиздан. Ўзларимиз пахта ичида ўсдик. 
Худога шукур, мана, отдаймиз. Витамин тугул, ҳамма нарсамиз бор! Юзимизга қаранг, ким 
айтади, бизда витамин йўқ деб? 
— Энди, сиз эркак одамсиз. 
— Ўлманг, бир рўзғорда бир одамда витамин бўлса бўлди-да. Рўзғорбошида витамин бўлса 
бўлди-да. Юринг-е, дўхтир-е, аёлимиз кўп ёмон бўп қолди-е! 
— Хўп, бораман, қандай бориб келаман? 
— Мана, эшагимда ғир этиб олиб бориб, ғир этиб олиб келиб қўяман. 
— Хўп, унда, юринг. 
Расул дўхтирни мингаштириб келдим. 
Шийпонда аёлимизни овоз бериб чақирдим. 
Далада тизилишиб кетмон чопмиш аёллар қад ростлади. Қўлларини қошларига соябонлаб 
қаради. 
Мен қўлимни пешлаб, аёлимизни кўрсатдим. Аёлимизни айтиб юборинглар, деган бўлдим. 
Кун кетди. 
Осмон зиғир гулдай-зиғир гулдай бўлди. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling