Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

 
13 
Дарвозамиздан ичкарилаб эдим — Ойсулув қизимиз пешвоз чопиб келди. 
— Ота, суюнчи беринг, қалдирғочларимиз келди! — деди. 
Даҳлизимиз шипига назар солдим — чини билан инда бир қалдирғоч бўлди. Тағин иккита 
қалдирғоч шиплар аро учиб юрди. 
Кўзим қувонди. 
— Ўйнаб қўяй, ўйнаб қўяй… — дея пичирладим, Қалдирғочлар чиндан-да ўзимизни 
қалдирғочларми ё бегонами, дея синчиклаб-синчиклаб қарадим. 
Қалдирғочларда улги-да бўлмади, тамға-да бўлмади. 
Чин-да — Қалдирғочлар кийим киймайдилар. Қалдирғочлар сўйламайдилар. Қалдирғочлар 
кулмайдилар. 
Шундай бўлса-да, мен ич-ичимдан туйдим: уйимизни топиб келибди — ўзимизни 
қалдирғочлар бўлади-да. 
Қалдирғочларимиз бошимиз узра учди. Чарх-чарх учди. Гир-гир учди. 
Қалдирғочларимиз инларида қатор бўлиб ўтирди. Қалдирғочларимиз бизга мўралаб-мўралаб 
ўтирди. Қалдирғочларимиз бизга мўлт-мўлт ўтирди. 
Мен ташқарилаётиб эдим — бир қалдирғочимиз бошим узра чирқ-чирқ айланди. Қалдирғоч 
қанотлари телпагимга тега-тега айланди. 
Қалдирғочимиз мен билан салом-алик қилди-ёв! 
Қалдирғоч қанотлар ҳавоси пешонамни силаб-сийпаб айланди. 
Қалдиррочимиз мен билан ўпишиб-ўпишиб кўришди-ёв! 
Мен кула-кула кўзларимни чирт юмдим. Мен кула-кула бетларимни чет бурдим. 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
— Хуш кўрдик, жониворлар, хуш кўрдик! — дедим. 
 
14 
Далаларимга вакил келар бўлди. 
— Элбурутдан вакилга пишириб қўйибдими, — дедим. — Ҳали чигит экиб бўлмаган бўлсак. 
— Энди, хўжалигимиз гуллаб-яшнайди! — деди раисимиз. — Район вакили ўзимиздан 
бўлди. 
— Қани, эшитайлик, қани? — дедим. 
— Ўртоқ Клара Ходжаевна район партия комитети учинчи секретари бўлдилар. Айни вақтда 
хўжалигимизга вакила этиб тайинландилар. 
— У киши ўзимизданми? — дедим. 
— Ўзимиздан-да. Мактаб директори бор эди-ку, ўша директорни қизлари-да. 
— Э, ҳа, бўлди! — дедим. — Раҳматлик мактаб ди-екторимизни фарзандлари-да? 
— Ҳа-а, каллангиздан! Ана ўша мактаб директорини қизлари! 
— Раҳматлик мактаб директоримизни қизлари кўп эди, қайси бири бўлди? 
— Ўртоқ Клара Ходжаевна! Роза Ходжаевна обкомда ишлаяптилар! 
— Бўлди-бўлди, — дедим. — Эгизаклар-а? Эсладим-эсладим. 
Раисимиз шийпон олдини саранжом-саришталади. 
— Эшаклар кўздан панага олинсин! — деди. Деҳқонларимиз эшакларини Жарариққа бойлаб 
келди. 
Самад бобо қирчанғи отини етаклаётиб эди, раисимиз ўнг қўлини кўтарди. 
— От турсин! От— маданий ҳайвон! — деди. 
15 
Шийпонимиз олдида машиналар қатор бўлди. 
Олд машинадан бир аёл тушди. 
Аёл келишимли-келишимли бўлди. Аёл турмаксоч-турмаксоч бўлди. 
Аёл турмаксочлари қалдирғочларимиз уясидай-уясидай бўлди. 
Аёл шийпонимиз теварак-бошига қараб-қараб олди. 
— Нормално, нормално! — деди. 
Аёл қўл узатиб кўришди-кўришди — мен билан муқобил бўлди. 
Мен аёлни қизим-қизим, дейин дедим — катта одамни қизим дейиш учун тилим бўлмади. 
Мен аёл отига хон ё ғул қўшиб айтайин, дедим — фарғоначи бўлмадим. 
Бўлдим-бўлдим, сурхони бўлдим — байча дейин-да. 
— Қани, ё, бисмилло! — дея қўшқўллаб кўришдим. — Омонгинамисиз, Кларабайча? 
Вақтигинангиз хушми, Кларабайча? Ўйнаб-кулибгина юрибсизми, Кларабайча?.. 
— Нима-нима? 
— Кларабайча?
Аёл лаб бурди. Аёл қош керди. 
— Байча? Какая байча? — деди. — Мен Клара Ходжаевнаман! 
Мен нима дейишимни билмадим. Мен кўз остимдан раисимизга қарадим. 
Раисимиз узр сўра, дея қўлини кўксига қўйиб ишора берди. 
Мен дарров ўнг қўлимни кўксимга қўйдим. 
— Тавба қилдим, — дедим. 
Аёл ана шунда юзимга тикилиб қаради! 
Аёл сергакланди. Аёл қизариб-бўзарди. Аёл... ирганди! 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling