Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
48
Бундайчикин бир қулоч отни айтиш учун менда тил қани? Бундайчикин отни айтиш учун 
менда вақт қани? Бундайчикин отни айтаман дегунимчайин кун кеч бўлади! 
Шу боисдаи мен уни Дилнавоз, дея атадим. Мен ана шу Дилнавозим билан шудгорни 
кўндаланглаб-кўндаланглаб ҳайдадим. Шудгорни белидан қирқиб-белидан қирқиб ҳайдадим. 
Дилнавозим билан шудгор ҳаворладим. 

Қиш оладан, ёз моладан, дейдилар. Бу демак — қишда ер сувласанг ола қолдирма, кўкламда 
ер ҳайдасанг бемола қолдирма, демакдир. 
Боиси — кўклами шудгордан кейин ер оралари ҳавол-ҳавол бўлиб қолади. Ана шу 
ҳаволлардан шамол киради-киради — ер нами қочиб қолади. Ер намини сақлаб қолиш учун эса 
шудгорни бороналаш лозим бўлади. 
Мен шудгорни бороналадим. 
Далаларим кафтдай-кафтдай бўлди. Далаларим мояк қўйса кўринар бўлди. 
Аммо бир боронани ўзи кифоя этмайди. Энди молалаш лозим бўлади. Мола ер намини ост 
қабатидан уст қабатига кўтариб беради. Мола ер юза кесакларни майдалаб-майдалаб беради. 
Мен энди далаларимни молаладим. 
Далаларим сумалакдай-сумалакдай бўлди. 
Жўя олиб экилмиш ғўза ўн-ўн беш кун олдин етилади. Жўя олиб экилмиш ғўза ўн-ўн беш 
кун олдин очилади. Жўяда униб чиқмиш ғўза офтоб тафтини тез олади. 
Шу боис, трактор билан жўя олдим. 
Далаларим кокилдай-кокилдай бўлди. 
 
8 
Чин, далаларим қиши билан қор сув ичди. Чин, далаларим қиши билан ёмғир сув ичди. 
Аммо сув билан сув бор-да. Масалан, ҳовуз сув ғозсиз сув бўлади. Одам ҳовуз сувдан ичса 
— сув ичгандай бўлмайди. 
Одам оқар сувдан ичса — бадани жимир-жимир этади. Бадани яйрайди! 
Оқар сувдан мия тўлади. Оқар сувдан мия равшан тортади. 
Оқар сувда жон бор-да! 
Шу боис, далаларимга яхоб сув бердим. 
Жўялардан жилдиратиб-жилдиратиб яхоб сув оқиздим.
Далаларим бир ҳафта яхоб сувлади. Далаларим бир ҳафта захлаб сувлади. 
Ана энди далаларим донадор-донадор бўлади. 
Ана энди далаларим серкесак-серкесак бўлади. Донадор дала намдор дала бўлади. Сув ана 
шу доналар оралаб ер сингади. Ҳаво ана шу доналар оралаб ўтади. 
 

Дала кўнгли нозик бўлади — вақт-бевақт оралай берса кўнглига олади. 
Дала феъли инжиқ бўлади — бот-бот трактор сола берса айниб қолади. 
Дала тепкиланиб қолади. Дала зичланиб қолади. Дала тош-метин бўлиб қолади. 
Даладан тирик мавжудотлар қочади. Қочолмай қолмиш мавжудотлар ўлиб-ўлиб қолади. 
Оқибат — ғўза эмин-эркин илдиз отмайди. Ғўза ором-ором ўсмайди. 
Мен далаларимдан оёғимни тортдим. 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling