Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]


Download 123 Kb.
bet1/5
Sana07.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1082657
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ПҚ-4246 20.03.2019



[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
интенсив мева-сабзавотчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
замонавий ресурс тежамкор технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив мева-сабзавотчилик, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, интенсив усулда етиштириладиган мева-сабзавот, узум маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
узумнинг хўраки ва кишмишбоп навлари плантацияларини кенгайтириш, узумчилик корхоналарини комплекс модернизациялашга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш;
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда боғдорчилик хўжаликлари, хўраки, кишмишбоп узум плантациялари ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мева-сабзавотчилик, узумчилик маҳсулотларини сақлаш, саралаш, қайта ишлаш ва экспортини ташкил этиш, шунингдек, ушбу соҳаларда «даладан растагача» тамойили асосида қўшилган қиймат занжирини яратувчи мева-сабзавотчилик кластерлари (кооперациялар) фаолиятини ривожлантириш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 07/21/52/1165-сон)
бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида соҳага маҳаллий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева ва узум навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling