Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
67 Чақалоғимиз тувагини тўкиб келди. Мактаб боргич бошаларини кийинтирди. Қўлига китоб-дафтар берди. Елкасига сумка осди. Қизлари сочига қизиш таома тақди. Ўғиллари оёқ либосларини кийдирди. Пайдарпай-пайдарпай киймишларини ўнг-ўнг кийдирди. Ипларини бойлади. Барини кўчалатиб ҳайдаб борди. Барини мактаб ҳайдаб солди. Қодир ўғлини дастёрликка олиб қолди. Онамиз мункиллаб-мункиллаб сўри келди. Мен чойимни ичиб бўлдим. Кафтларимни юзимга сурта-сурта сўридан тушдим. Аёлимиз қатиқ уютди: сутга бир қошиқ томизғи қатиқ солди. Кадини жанда чопон ўраб- ўраб қўйди. Молни бўшатди. Қодир ўғли олдига солиб берди. — Подага қўш-да, шундан шуёққа мактабга жўна! — деди. Сўри теварак-гирдини айланди. Болалар ташламиш ушоқларни териб-териб олди. — Эна, невараларингиз ўқишдан келса, кўз айирманг, тағин кўчага чиқиб кетмасин, — деди. — Ҳа, эр-хотин етимларингни топдиларинг! — тўнғиллади онамиз. — Ундай деманг, эна, ундай деманг, бари ўзингизни болаларингиз. — Бола, бола! Умрим бола боқиб ўтди! Отасини боққаним камдай, энди боласиниям боқаман! — Боламни тўйгунимча боқаман, неварамни ўлгунимча боқаман, деганлари шу-да, эна, — деди аёлимиз. — Кўкрагимдагини ташлаб кетмаганимга шукур қилинг. — Ҳа, энди кўкрагингдагиниям ташлаб кет, ҳа! Бир камим невара эмизиш қолиб эди! Оёғимни узатиб, эмин-эркин ўлганиям қўйманглар! — Ҳали эрта, эна... — Ҳали эрта, эрта! Бу дунёни ишидан мозорга кириб қутулмасам, қутулмайман! Мен эшагимга тушлик солинмиш хуржунимни ташладим. Аёлимизга тайинладим: — Далага эртароқ бор, — дедим. 12 Техника ой билан бўйлашса-да, кетмонсиз дала — дала бўлмайди. Мен трактор кетига тўрт қатор тиш уладим. Ҳар қатор орасида иккитадан пичоқ қўйдим. Ҳар қатор орасида биттадан ўқсимоя панжа қўйдим. Ғўзаларим остини ҳайдадим. Ғўзатомир қирқилмасин ё лат емасин дея, олти-етти сантим чуқурлик-да ҳайдадим. Тиш ғўза бўғзига тегмай-тегмай юрди. Тиш эгат тупроғини ғўза бўғзига уюб-уюб юрди. Оқибат — ғўза бўғиз кўмилиб қолди. Ғўза бўғиз қотиб қолди. Ғўза бўғиз нафас ололмай қолди. Бу боис, далаларимга кетмон солдим. Ботириб кетмон солайин, дедим — ғўзатомир қирқилажак бўлди. Саёз кетмон солайин, дедим — ғўзатомир остда қолажак бўлди. Мен кетмонимга эрк бермайин-эрк бермайин кетмон солдим. Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling